Биометрик паспортни ID-карталарга алмаштиришдаги вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш давр талабига айланмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳам Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4079-сонли қарори билан республиканинг мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилдан жорий этилган намунадаги биометрик паспорти ўрнига 2021 йилдан бошлаб, идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида идектификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 9 сентябрда қабул қилган 6065-сонли Фармонига мувофиқ амалиётга жорий этилаётган бу янги тартибга кўра, идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон фуқаролари, ўз ихтиёрига кўра, хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.
Яқинда туман Ички ишлар бўлимида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасида биометртик паспорт ўрнига янги идентификация ID-карталарини беришни йўлга қўйишга тайёргарлик кўриш мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман прокурори Жавлон Муфтуллаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари Султон Жарилкаганов, Бахтиёр Ўрозов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходими Алишер Ражабовлар иштирок этдилар ва кун тартибидаги масала бўйича ўзларининг фикр-мулоҳаза, таклифларини ўртага ташладилар.
Йиғилишда таъкидланишича, 2020 йилда Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари соҳавий хизмат ходимлари билан “Спитамен”, “Антитеррор - тозалаш”, “Паспорт-виза” тадбирларида туманда қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олишда фаол қатнашган, 168 нафар фуқарога паспорт тизими қоидаларига риоя қилмагани учун маъмурий чора кўрилган. Жорий йилнинг 11 ойи давомида паспорт тизими бўйича мурожаат қилган 2985 нафар фуқароларнинг муроажаатлари ижобий ҳал қилинган.
Шунингдек, туманимизда МДҲ давлатларидан 294 нафар фуқаролар вақтинча бўлиб, қайтиб кетишди бу борада қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмади.
Албатта, Туман Ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан идентификация ID-карталарини бериш жараёни ҳам ўзига хос масъулият ва тайёргарликни талаб этади. Бўлинма ходимлари ҳам бутун имкониятларини фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, ижро этишга сарфлайди.
Йиғилишда бу борадаги вазифаларни адо этиш юзасидан қарорлар қабул этилди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶