УЛКАН ТАРИХИЙ ВОҚЕА
Амударё устига замонавий кўприк қуришдек муҳим ва сиёсий аҳамиятга эга бўлган воқеанинг Янги йил байрами арафасида бошланиши ҳам бежиз эмас.
Президентимизнинг назаридан ҳеч бир соҳанинг четда қолмаётганлиги, ҳатто, энг чекка ва олис қишлоқлар аҳолиси ҳам давлатимиз раҳбарининг оталарча ғамхўрлигидан баҳраманд бўлаётганлигини кузатиб, бундан чексиз қувонамиз.
Халқимиз яқиндагина Мўйноқнинг афсонавий қайта кашф этилишига гувоҳ бўлган бўлса, бугунги тарихий воқеа ҳам ана шу улкан ҳақиқатнинг – буюк кашфиётнинг яна бир исботидир!
Мустақиллик солномасининг энг катта воқеаларидан бири бўлган бугунги сана Ватанимиз тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилиб қолади ва мен ушбу кўприк қурилишининг бошланиши билан туманимиз халқини чин қалбимдан муборакбод қиламан. Барча юртдошларимизни бу хайрли ишда фаол иштирок қилишга, ҳар доимгидек халқимизнинг ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён қилишга чақираман.
Президентимизнинг амударёликларга кўрсатаётган ғамхўрлик ва эътиборлари учун Аму элининг бир фарзанди сифатида, халқимиз номидан чексиз миннатдорчилик билдираман.
Хонимжон Ражабова, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими,
“Баркамол авлод” болалар мактаби директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶