ПОЧТА АЛОҚА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ЯХШИЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Призидентининг «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 14 декабрда қабул қилинган 4921-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича туман Почта алоқаси тармоғи томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Почта алоқаси тизими бугунги кунда мамлакат ҳудудларида хат ва почта жўнатмалари билан бир қаторда товарларни етказиб бериш, банк, молия ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўз инфратузилмасига эга бўлган муҳим соҳа ҳисобланади.
«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти мамлакатимизнинг почта алоқаси миллий оператори сифатида республика миқёсида 2 мингга яқин почта алоқаси объектига эга бўлиб, барча аҳоли пунктларини қамраб олган.
Юқоридаги Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ва «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 6 январдаги “6-сонли буйруғи асосида туман Почта алоқа тармоғи(ПАТ) томонидан халқимизга қулайлик яратишга қаратилган йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш бўйича режавий тадбирлар белгилаб олинди.
Унга кўра, 2021йил 1 февралдан бошлаб туман Почта алоқа тармоқларига қарашли (шаҳар марказида) 4 та жойда ҳамда қишлоқ жойлардаги ҳудудий 9 та алоқа бўлимларимизда, хусусан, Ўрта қальа, Куюк кўпир, Хитой, Бобур номли, Чойкўл, Тўлқин, Дўрман, Қиличбой ва Назархон ОФЙларда жойлашган туман Почта алоқа бўлимларида Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари бўйича 17 турдаги хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилди.
Мазкур ҳудудлардаги шохобчаларда СТИР аниқлаш, юридик шахслар,жисмоний шахслар ҳамда якка тадбиркорларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш, никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисида маълумотнома олиш, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига олиш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим қилиш, судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш учун ариза юбориш, фуқароларнинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш, арихитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича ариза, жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР) олиш, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш бўйича хизматлар кўрсатилади. Бундан ташқари, туғилганлик ҳақида, ўлим рўйҳатга олинганлиги, пенсия (нафақа) ҳақида, наркология ҳамда руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида, шунингдек, доимий (ёки вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумотнома олиш каби хизмат кўрсатиш йўналишлари ҳам йўлга қўйилди.

Эндиликда Почта алоқа тармоғида электрон-тижорат бозоридаги фаолиятни ривожлантириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи электрон-савдо майдончаси ахборот тизимини яратиш ҳамда логистика марказларини ташкил этиш, товарларни сақлаш ва етказиб беришни ўз ичига олган хизматларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича онлайн савдо майдончаси ташкил қилиниши ҳам кўзда тутилган.
Юқоридаги Президент Қарори билан 2021 йилда мамлакатимиздаги 42 та намунавий туман (шаҳар)ларда почта алоқаси корхоналарини трасформация қилиш лойиҳаларини кўзда тутувчи “Йўл харита”ларини белгиланган иловаларга мувофиқ амалга ошириш тўғрисида таклифлар маъқулланиб, почта биноларини қайта қуриш ва таъмирлаш ҳамда улардан унумли фойдаланиш режалаштирилган. Мамлакатимиз бўйича 267 та, жумладан 2021 йилнинг биринчи чорагида Қорақалпоғистон Республикасида учта туман (Қораўзак, Амударё ва Қўнғирот), шундан бизнинг Амударё тумани ПАТ биноси замонавий кўринишда қайта реконструция қилиниб, 7 та алоқа бўлимлар бинолари давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайтадан барпо этиш бўйича давлат дастурига киритилган бўлиб, ушбу ишлар бажарилиши бўйича барча тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
Ботир САИДОВ, Манғит Почта алоқа тармоғи бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶