КАРАНТИН ҲАЛИ БЕКОР ҚИЛИНГАНИ ЙЎҚ, ЧУНКИ ВИРУС ОРАМИЗДА ЮРИБДИ
Республикамизда коронавирус инфекциясининг охирги уч ой давомида қайд этилиш даражаси ҳар юз минг аҳолига 02 фоиз бўлган бўлса, охирги 4-5 кун ичида бу кўрсаткич 0,4 фоизга кўтарилган. Эпидемиологик таҳлиллар натижасида ҳозирги кунга келиб Республикамизда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи секин-аста ортиб бормоқда.
Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсакич 25 фоиздан ортиб кетган. Шунинг учун ҳам Тошкент шаҳрининг айрим туманларида мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилган.
Республика махсус камиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб аҳоли гавжум бўладиган тадбирларда бироз чекловлар ўрнатилмоқда. Тўйхоналарда тўй ўтказиш ва оилавий маросимларни ўтказишда 100 кишидан ошмаслик тартиби белгиланди. Концерт, театр ва кинотеатрларда карантин назорати кучайтирилди.
Шуни эсда тутишимиз керакки, карантин ҳали бекор қилингани йўқ, энг муҳим ва бирламчи ҳимоя усуллари ҳали амалда.
Аҳолининг асосий қатлами, айниқса, ёшларимиз карантин қоидаларига амал қилишни унутиб қўйишди. Ваҳоланки, коронавирус ҳали ёнимизда юрибди, шу сабаб карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, энг асосийси – ниқоб тақиб юриш, антисептик воситалардан фойдаланиш, шахсий гигиенага риоя этиш, жойларда одамлар орасида масофани сақлаш ва жамоат жойларида ҳамда жамоат транспортларида карантин қоидаларига амал қилиш зарур.
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг жорий йил 15 февралдаги “Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан COVID-19 касаллигига қарши эмлашни ташкил қилиш ва эслаш жараёнларини назоратга олиш штаби тузилди.
Туманимизда оммавий эмлаш жараёнларини ўтказиш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларида 23 та эмлаш бригадалари, шундан 10 таси стационар ва 13 таси мобиль бригадалар ташкил қилинди.
Мазкур бригадаларга аҳолини COVID-19 касаллагига қарши сифатли ва хавфсиз эмлашга тайёргарлик жараёнини олиб боришни ташкил этиш бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман СЭО ва ЖСБнинг мутахассислари бириктирилган. Эмлаш ишларига жалб қилинадиган тиббиёт ходимлари ўртасида семинар машғулотлар ўтказилиб, эмлаш ишларини олиб бориш тайёргарликдан ўтказилди.
2021 йил 17 март куни Республикамизга биринчи партия вакцина кириб келди. Вакцинация биринчи навбатда 65 ёшдан ошган нуроний қарияларга, кейинги босқичда беморлар билан бевосита мулоқотда бўлувчи тиббиёт ходимлари (махсус шифохоналар тиббиёт ходимлари, тез тиббий ёрдам хизмати ва юқумли касалликлар шифохоналари тиббиёт ходимлари) ва жамоат жойларида хизмат кўрсатувчи ходимларга кетма-кетликда эмлаш ўтказилади.
Карантин даврида аҳоли орасида коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича туман СЭО ва ЖС бўлими томонидан профилактик дезинфекция ишларини ўтказиш учун дезинфекцияловчи моддалар ва автомакс асбоб-анжомлари, ходимлар учун махсус ҳимоя кийимлари ва антисептик воситалари захираси яратилди касаллик ўчоқларида ва ўқув муассасаларида дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.
Т.БАБАНИЁЗОВ, Амударё тумани СЭО ва ЖСБ назоратларни мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими мудири. Олий тоифали санитария врачи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶