14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:08
Жамият 👁 206

ХОТИРАЛАРДА ЯШАЁТГАН ҚАҲРАМОН ЖАНГЧИ

ХОТИРАЛАРДА ЯШАЁТГАН ҚАҲРАМОН ЖАНГЧИ

Туманимизнинг сўлим қишлоқларидан бири – Хитой овулида туғилиб-ўсган Бахтжон Тожимбетов Ўринбой оға билан Гулсара оналарнинг ўнта бўлса – ўрни, қирқта бўлса – қилиғи бошқа 12 нафар фарзандларининг бири эди. Табиатан меҳрибон, бир сўзли ва қатъиятли Бахтжон ўзининг эпчиллиги, меҳнатсеварлиги, уддабуронлиги билан ака-укалари, опа-сингиллари орасида ажралиб турарди...

Агар Бахтжон Тожимбетов ҳаёт бўлганида айни баҳорда 57 ёшга тўлган, ўғил-қизларини камолга етказиб, эл-юртда обрўли оила соҳиби даражасига етган бўларди. Афсус... Бахтжоннинг тақдири совуқ Афғон уруши жанггоҳларига туташди. У Афғонистонда кечаётган даҳшатли муҳорабаларда илк жангга кирганида 19 ёшда эди. Собиқ СССР Армиясининг моторлашган ҳарбий қисмларидан бирида пулемётчи сифатида 1982 йилнинг 4 март куни Ганжитол тоғидаги беаёв жангларда илк марта душман билан яккама-якка тўқнашди. Жасур ва эпчил Бахтжон ўз пулемётидан тинимсиз ўқ ёғдириб, душманни эсанкиратиб қўйди. У биринчи жангидаёқ рота командирининг назарига тушди. Шу боис, рота командири Бахтжон хизмат қилаётган қисм навбатдаги муҳим топшириқни қабул қилиб олганида душманни тўсиб туриш нуқтасига пулемётчи Бахтжонни танлади. 1982 йилнинг 5 майида муҳим топшириқни бажаришга киришган Бахтжон ва унинг ротадошлари учун оғир ва қақшатқич жанглар бўлди. Тиш-тирноғигача қуролланган душман тўдасига қарши жангларда Бахтжоннинг пулемёти душманга кўп талофат етказди. Тинимсиз ўқ ёғдираётган пулемёт нуқтасини йўқ қилиш мақсадида душман ўта аниқлик билан жанг қилишга ўтди ва... манфур ёв ўз ниятига етди. Юрагига яқин жойидан оғир яраланган Бахтжон Тожимбетов юрагини чангаллаб туриб ҳам душманга қарата бир-икки марта ўқ узишга улгурди...

Шу куни рота аскарлари Бахтжоннинг қаҳрамонлиги эвазига муҳим топшириқни адо этдилар... Бахтжон эса...

Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида Бахтжон Тожимбетов таҳсил олган 27-сонли умумтаълим мактабида қаҳрамон жангчининг хотирасига бағишланган хотира маросими ўтказилди.

Хотира маросимини мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жумабой Сапарбоев очди ва Бахтжон Тожимбетовнинг ўқувчилик даври ҳақидаги хотираларидан сўзлаб берди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Veteran” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг Амударё тумани бўйича вакили Баҳодир Жуманиёзов, Бахтжон Тожимбетовнинг синфдош дўстлари Саъдулла Исмоилов, Раҳимбой Матқурбонов, Гулимбат Ситрзаев, Бахтжоннинг укаси Кенгесбой Тожимбетов, туманимиздаги собиқ афғончи жангчи-фахрийлар ҳамда 27-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Шунингдек, хотира тадбирида Баҳодир Жуманиёзов Бахтжон Тожимбетовнинг жангларда кўрсатган жасорати, ҳарбий қасамёдига содиқлик билан мардлик ва жасурлик намуналарини намоён эта олгани, ўлимидан сўнг “Қизил юлдуз” ордени билан тақдирлангани ҳақида батафсил маълумот берди.

Хотира тадбирида собиқ афғончи жангчи-фахрийлардан Раҳимбой Халиллаев ва Озодбой Хўжаниёзов, 27-сонли мактаб ўқувчиларидан Дилшод Отахонов, Воҳиджон Бобожонов, Умида Халиллаева, Жавоҳир Қўчқоров, Диёрбек Раҳимбоевлар ҳам сўзга чиқдилар.

Бўлиб ўтган хотира тадбири давомида иштирокчилардан бир гуруҳи Бахтжон Тожимбетов мангу қўним топган “Қумқалъа” қабристонига бориб, унинг қабрини зиёрат этишди ва Бахтжоннинг руҳига Қуръон оятларидан тиловатлар қилдилар.

Собиқ афғончи жангчи, фахрий, тадбиркор Солижон Хўрозов ҳомийлигида ўтказилган мазкур хотира тадбири инсон хотираси ҳамиша муқаддаслигини, тинчлик ва осойишталикнинг қадри ҳамма моддиятлардан ҳам улуғлигини, бу муқаддас туйғуларга содиқ яшаш халқимиз учун олий қадрият эканлигини амалда намоён этгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019