12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:37
Қишлоқ хўжалиги 👁 375

ЭКСПОРТБОП АНОР ВА УЗУМ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ЭКСПОРТБОП АНОР ВА УЗУМ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Президентимизнинг 2021 йил 15 июлдаги Қарори билан тасдиқланган 2021-2024 йилларда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш бўйича “Йўл-харитаси”нинг 25-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон  Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан жорий йилнинг 20 сентябридан 5 октябрига қадар “Долзарб ўн беш кунлик” деб белгиланди.
Бундан республика ҳудудларида етиштирилган анор ва хурмо мевалари тез кунларда пишиб етилишини ҳамда экспорт жараёнлари бошланишини инобатга олиб, уруғ ҳамда данакли мева боғларига жиддий зарар етказадиган, экспорт ҳажмининг камайишига сабаб бўлиши мумкин бўлган “комсток  қурти”  ва “анор мевахўри” зараркунандаларига қарши уйғунлашган тарзда курашни ташкиллаштириш, шунингдек, бу ҳақда кенг жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш каби мақсадлар кўзланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Амударё  туман бўлими томонидан мазкур “Долзарб ўн беш кунлик” доирасида фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда боғбонлар иштирокида семинар ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар, “комсток қурти”, “анор мевахўри” ҳамда қишловга кетадиган бошқа зараркунандалар ва касалликлар манбаларини йўқотишга қарши ўтказиладиган кураш тадбирлари бўйича таклиф ва тавсияларини беришди. Шунингдек, семинар давомида мевали дарахтларга тутқич белбоғларини боғлаш усули кўрсатилди ҳамда унинг зараркунандаларни аниқлашдаги афзаллиги тушунтирилди.
Хусусан, маҳаллий шароитда тутқич белбоғларнинг фойдаси катталиги таъкидланди. Тутқич белбоғлар дарахтлардан  ерга тухум қўйиш ва кейин дарахтларга чиқиш учун ҳараркатланаётган зараркунандаларни тутиш ҳамда уларни йўқ қилиш мақсадида ўрнатилади. “Комсток қурти” тут дарахтидан ташқари, шафтоли, беҳи, нок, олма, ток меваларида оз бўлса ҳам учраб туради. У ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига ва 5-6 сантиметр чуқурликда тупроқдаги илдизларининг юқори қисмига зарар етказади. “Комсток қурти” Ўзбекистонга 1939 йилда Япониядан келтирилган тут кўчатлари билан кириб келган.
        Семинарда бу зараркунандага қарши кураш чораларининг энг афзали биологик усулдир. “Комсток қурти”нинг кушандаси бўлган псевдафикусни кўпайтириб, зарарланган ҳудудларга тарқатиш лозим бўлади. Агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш,  бегона ўтлар, кузда хазонларни ва қуриган шох-шаббаларни йиғиштириб, ёқиб ташлаш, экиладиган янги кўчатларни махсус хоналарда дезинфекция қилиш шартлиги тушунтирилди.
Ҳозирги кунда бутун Ўзбекистон Республикасида етиштирилаётган анор мевалари хавфли зараркунанда ҳисобланган “анор мевахўри”дан кучли зарарланмоқда. Бу эса мамлакатимизда, шунингдек, республикамизнинг барча туманларида етиштирилаётган анор меваларининг экспортбоплигини пасайтирмоқда.
 “Анор мевахўри” дарахтдаги гул, шона ва меваларни бутун вегетация мавсуми давомида зарарлайди.  Баъзан анор дарахтларининг пўстлоқларига ҳам зарар етказиб, уларни қувватдан кетказиб қўяди.
Шу  боис  ушбу зараркунандага қарши кураш усулларини дарҳол қўллаш тавсия этилади. Агротехник кураш чораларида  кузда хазон баргларини тўплаб, кўмиш,  дарахт атрофлари ва тагларини чопиқ қилиш,  тўкилган меваларни мунтазам териб олиш, дарахт тагларини оқлаш яхши самара беради.
Айни пайтда туманимизда 815 гектар мевали боғлар мавжуд. Ушбу мевазор боғларнинг 290 гектари токзорлардан иборат 2021 йил баҳорида туманимизда янгидан 500 гектар майдонда янги боғлар барпо этилиб, барча мевазор боғларда мавсумий агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилди.
“Аму анорлари” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Манғит Омад савдо” масъулияти чекланган жамиятига қарашли анорзор ва токзорларда ўтказилган кўргазмали семинарда туманимиздаги деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда боғбонларига кузги зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш, бу зараркунандаларни қишловга кетишдан олдин йўқ қилиш чоралари ҳамда қўлланиладиган инъекция, бу инъекциялар билан боғларга ишлов бериш усуллари ҳамда муддатлари амалда кўрсатилиб берилди.
Ўз навбатида боғдорчилик бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда мевазор боғларга масъул боғбонлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Иштирокчиларнинг саволларига Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман бўлими мутахассислари батафсил жавоб бердилар.
“Долзарб ўн беш кунлик” доирасида бўлиб ўтган мазкур кўргазмали семинар туманимизда боғдорчиликни ривожлантириш, айниқса, сифатли, экспортбоп ва узум маҳсулотларини янада кўпайтиришга йўналтирилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026