12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:30
Қишлоқ хўжалиги 👁 374

ИССИҚХОНАЛАРДА ҚИШДА ҲАМ ЁЗ НЕЪМАТЛАРИ ЕТИЛМОҚДА

ИССИҚХОНАЛАРДА ҚИШДА ҲАМ ЁЗ НЕЪМАТЛАРИ ЕТИЛМОҚДА

Қишлоқ аҳолисининг асосий қисмининг бандлиги таъминланаётган қишлоқ хўжалигига замонавий илм-фан ютуқлари, илғор технологиялар жорий этилаётганлиги маҳсулот етиштириш ҳажми ошишига, экин майдонларидан самарали фойдаланишга асос бўлаётир.

Айниқса кейинги йилларда иссиқхоналарда турли сабзавотлар етиштирилаётгани, эртаги экинлар кўчатлари етиштирилиб, очиқ майдонга кўчириб ўтқазилаётгани сабзавот ва полиз маҳсулотларининг эрта етилишини, бозорларимиз тўкинлигини таъминлаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни тижорат банклари, лизинг компаниялари орқали аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш назарда тутилган. Шунингдек иссиқхона хўжалигини ривожлантиришда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўл-йўриқлари баён этилган.

Бу каби имкониятлар юртимизда иссиқхоналар экин майдонларининг ҳажми ошишига, сони кўпайишига ва маҳсулот етиштиришнинг кўпайишига замин яратмоқда.

Амударё туманида ҳам бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли бозорларимизда сабзавот, мева-чевалар сероб. Янги узилган помидор, бодринг, булғор қалампири, турли кўкатлар изғиринли қиш ҳавосида ҳам ёз тафтини, пишиқчилик даврини эсимизга солади.

Кейинги йилларда туманимиз овул ва маҳаллалари аҳолиси ўз томорқа ерларида кичик конструкцияли замонавий иссиқхоналар қуриб, сабзавотлар, эртаги сабзавот экинлари кўчатлари етиштиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Холимбег овулида томорқа ерларидан мўл ҳосил етиштириш ҳадисини олган, даромад манбаларини яратиб, оила аъзоларининг бандлигини таъминлаётган тадбиркор деҳқонлар кўп. Каримбой Ўрозбоев ҳам шуларнинг бири. У ўз томорқасида “Микрокредитбанк” туман филиалининг 100 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобига 10 сотих майдонда замонавий иссиқхона барпо этди. Иссиқхона “Асака инновацион томорқа” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилди.

Тажрибали деҳқон ушбу иссиқхонасига “Стат элегант” навли номидор уруғини экиб, фарзандлари, келинлари кўмагида парвариш қилди.

Ҳозирги кунда ҳар сотихида 300-350 дона помидор кўчатларининг ҳосили пишай деб турибди. Ҳар бир туп помидор поясидаги меваларни кўрган кўз қувонади.

Каримбой Ўрозбоев деҳқончиликда улкан тажриба тўплаган, экинлардан мўл ҳосил олишда ўзи хос билим ва малакага эга инсон.

У эндиликда иссиқхона ҳам даромад манбаи эканлигини, фарзандлари, келинлари бандлигини таъминлабгина қолмай, оиласи фаровонлигини ҳам таъминлаши мумкинлигини ўз фаолиятларида кўрди.

Ҳозирги кунда пишиб етилай деб турган помидорлар халқимиз дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса  бўлиб қўшилади. Ҳа, уларнинг иссиқхонасида изғирин, қор-қировли кунларда ёз нематлари етилмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026