“Зулфияхоним қизлари − умидимиз юлдузлари”
Халқимиз баҳор фаслини шоира Зулфия Исроилованинг таваллуд топган куни билан бошлашни эзгу анъанага айлантирган. Ҳар йили ижодий ташкилотлар вакиллари, шоир ва ёзувчилар, таржимонлар ҳамда ёш ижодкорлар томонидан садоқат куйчисининг қабрига гул қўйилиб, шоир ҳайкали пойида адабий тадбир ўтказилади. Қолаверса, Зулфия таваллуди юртимиздаги барча таълим муассасаларида ҳам адабиёт байрами сифатида кенг нишонланиши сир эмас.
Туманимизнинг Дўрман овулида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Зулфияхоним қизлари − умидимиз юлдузлари” деб номланган тадбир ўтказилди.
Беллашув тарзида ўтказилган ушбу кечада 8-синфнинг ўқувчи қизлари 5 та шарт асосида ўз билимларини ва ижодкорлик қобилятларини синовдан ўтказишди. 1-шарт “Таништириш” шарти бўлиб ҳар бир иштирокчи ўзининг таржимаи ҳоли, қизиқишлари ҳақида маълумотлар бериб ўтишди. 2-шарт “Савол-жавоб” шартида шоира хаёти ва ижодига доир саволлар асосида ўқувчиларнинг билим салоҳияти мустаҳкамланди. 3-шарт “Зулфия ҳаётига доир матн ҳамда шеърларни ифодали ўқиш” шарти бўлиб ушбу шартда иштирокчиларнинг нутқ маҳорати синовдан ўтказилди. 4-шарт “Арзанда бўлманг, пазанда бўлинг” деб номланди. Мазкур шартда ўқувчи қизлар ўзининг пазандалик қобилятларини намойиш қилибгина қолмасдан, дастурхон безатишдаги ижодкорлик қобилятларини ҳам намойиш қилишди. Якуний шарт, “Эркин мавзу” шартида Зулфияхоним хаётига доир саҳна кўринишлар намойиш қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари белгиланган шартлар асосида ўқувчилар билимини одилона баҳолаб бордилар. Якуний натижаларга кўра 8-“А” синфнинг қизлар жамоаси ғолиб деб топилди. Ўқувчилар мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар Зулфиянинг бой ижодий меъроси, унинг ҳаёт йўли ва кўрган қийинчиликлари ҳақида сўз юритиб сабр ва матонат тимсолига айланганлигини эътироф этишди.
Шуни ўринда айтиш жоизки, Зулфия жаҳон минбарларини кўрган шоира, шу билан бирга, гўзал таржимон ҳам эди. У ўзининг бой адабий мероси, фаол ижодкор сифатидаги фаолиятида ўзбек аёлларининг салоҳияти нақадар юксак эканини кўрсатиб берди. У латиф ижоди билан шарқ аёллари қалбига эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ бера олди.
У қолдирган бой меросда жаҳон шеъриятидан қилинган таржималар ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу билан, нафақат адабиётга, балки ўзбек халқининг турли миллатлар ўртасидаги халқаро дўстлик ришталари, адабий алоқаларнинг мустаҳкамланишига-да улкан ҳисса қўшди. Авлодларга қолдирган бой ижодий меъроси ёшларнининг маънавий дунёсини бойитиб, маънан баркамол бўлиб улғайишига катта ҳисса қўшмоқда.
Ф.Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶