28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 13:33
Саломатлик 👁 359

Дунёда энг улкан бойлик саломатликдир

Дунёда энг улкан бойлик  саломатликдир

Кўклам! Гарчи ҳудудимизда ҳамон қиш об-ҳавоси ҳукмронлик қилаётган бўлса-да, фасллар алмашинувини қувониб қарши олдик. Шундай дамларда узоқ давом этган қишдан сўнг баҳорни соғинганимизни ҳис қиламиз. Қалбимизга жўшқинлик кириб келади. Она табиатимизнинг фусункор фасли байрамлар, қувончли кунлар кўплиги билан ҳам азиз. Айниқса, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муҳтарама онахонларимиз, опа-сингилларимиз учун унутилмас таассуротлар ҳадя этади. Бу аввало жамиятимизда аёл-қизларга ғамхўрлик тобора кучаяётгани, аёллик, оналик мақоми юксак тутилиб, уларнинг соғлиғи муҳофаза қилинаётганининг ифодасидир.

Мен ўрта мактабни тугатгач, Тошкент Давлат Тиббиёт олийгоҳида ўқидим. 1985 йилда олийгоҳни акушер-гинеколог мутахассислиги бўйича тугатиб, Нукус шаҳридаги Республика туғруқхонасида интернатура ўтадим. 1986 йилдан бери Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида  акушер-гинеколог бўлиб ишлаб келаяпман.

Шифокорлик фаолиятимни бошлаганимга  бу йил 37 йил тўлаяпти.

Момоларимиз кўзи ёриётган аёлни “икки дунё оралиғида” деб бежиз айтишмайди. Меҳнат фаолиятим давомида неча-неча юзлаб аёлларнинг кўзи  ёришида тиббий кўмак берганимдан, ҳам туғруқ асоратларсиз кечишига,  она-бола соғлиғига путур етмаслигига эришганимдан, неча-неча аёлларни даволаб, фарзандли бўлишларига сабабчи  бўлганимдан доимо фахрланиб яшайман. Ҳомиладорликка монелик қилувчи касалликлари даволаниб, она бўлишга умид уйғониб, кўзлари чақнаб турган аёлни кўриш ҳам шифокор учун бир бахт. Бу – унинг меҳнати самараси.

Мамлакатимизда оналик ва болалик муҳофазасига, соғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келишига эришишга улкан эътибор берилаётгани биз шифокорларни жуда қувонтиради. Бу йўлда туғруқ  ёшидаги аёллар ҳар йили чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиб, зарур ҳолларда даво муолажалари олиб борилаяпти. Ҳомиладор аёллар мунтазам тиббий назоратга олиниб, она ва ҳомила ҳолати кузатиб борилади.

Ўтган йили туман бўйича 5169 нафар ҳомиладор аёлларнинг 4750 нафари ҳомиладорликнинг 14 ҳафтасигача ҳисобга олинган. Уларнинг 3902 нафари туманда УТТ аппаратида, 848 нафари Республика Скрининг марказида скрининг текширувидан ўтказилган. Акушерлик патологияси бўлган 170 нафар аёлнинг ҳомиладорлиги тўхтатилган.

Бизнинг мақсадимиз – оила бекаси, фариштаси бўлган аёлларнинг ва ҳаётимиз давомчилари бўлган болаларнинг соғлом ва бахтиёр яшашидир. Ҳа, дунёда энг катта бойлик – соғлиқдир.

Динора АБДУРАИМОВА,

туман ТТБ бош акушер-гинекологи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026