28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:58
Маданият 👁 277

МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА ЯНГИ ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИ ЕТИШИБ ЧИҚМОҚДА

МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА ЯНГИ ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИ ЕТИШИБ ЧИҚМОҚДА

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, барча ҳудудларда театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда  йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни  излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини намоён этишларига шароит яратиш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини бераётгани қувонарлидир.

Хусусан, чекка ҳудудлардаги Маданият марказлари тўгаракларида фаол иштирок этаётган ёшлар орасидан турли нуфузли кўрик-танловлар ғолиблари етишиб чиқмоқда, тўгараклар аъзолари томонидан муҳим саналар, қутлуғ байрамлар муносабати билан ўтказилаётган маданий тадбирлар, концерт томошалари тобора кенг қамров касб этмоқда.

Туманимизнинг Қангли овулида жойлашган Қангли маданият маркази хусусида ҳам худди шундай фикрларни билдиришимиз мумкин. Ўтган йиллар мобайнида марказ тўгаракларининг иқтидорли иштирокчиларидан шакллантирилган бадиий жамоа туманимиз миқёсида ўтказилган турли байрам тадбирларида, кўнгилочар томошаларда иштирок этишиб, чиқишлари халқимизга манзур бўлди. Шунингдек, улар коронавирус пандемияси даврида онлайн ўтказилган танловда бахшичилик, эстрада қўшиқчилиги, рубобда куй чалиш бўйича ғолибликни қўлга киритган бўлсалар, С.Дурдибоев “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловида туманда иккинчи ўринни эгаллади.

Айни кунда мазкур маданият марказига Ражаббой Ешбоев раҳбарлик қилмоқда. Муассаса ўз фаолиятини ҳудуддаги 67-,29-, 39-, 61- ва 74-сонли умумий таълим мактаблари билан ҳамкорликда ташкил этган.

Ушбу таълим масканларининг ўқувчи-ёшлари маданият марказида фаолият юритаётган миллий чолғулардан рубоб, бахшичилик тўгараклари, эстрада хонандалиги ва гитара тўгараклари машғулотларига фаол қатнашиб, мусиқа ва санъат соҳасида мактабларида олган билимларини мустаҳкамлашмоқда. Алимжон Ешимбетов раҳбарлигидаги рубоб, Давронбек Ендирбоев раҳбарлигидаги эстрада хонандалиги, Алишер Худойберганов раҳбарлигидаги гитара чолғуси тўгаракларида мусиқа ва санъат сирларини ўрганаётган 35 нафар ёшлар иштирокида  йилнинг ҳар чорагида ўтказиб келинаётган ҳисобот концертларида соҳа ходимларидан ташқари, овул аҳолиси ҳам иштирок этадилар ва концерт дастурини томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқарадилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, аҳоли, айниқса ёшларнинг маданий дам олишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини тизимли ташкил этишда ҳудудлардаги маданият марказларининг фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. Буни Қангли овулидаги  Қангли маданият маркази мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Аҳолига маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш борасидаги қабул қилинаётган қарорлар маданият маркази ходимларига яна ҳам куч-ғайрат ва ижодий кўтаринкилик бахш этмоқда.

 

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026