14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:51
Жамият 👁 220

Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тадбиркор сув тозалаш ускунаси ўрнатиб, 4 та машина ёрдамида аҳолига кунига 10-15 тонна тозаланган сув етказиб бермоқда

Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тадбиркор сув тозалаш ускунаси ўрнатиб, 4 та машина ёрдамида аҳолига кунига 10-15 тонна тозаланган сув етказиб бермоқда

Амударё туманининг 3-сектори ҳудудида жойлашган Бобур номли овулда 873 та хонадонда 1264 та оилалар истиқомат қилади. Шундан 321 таси ёш оилалар ҳисобланади. 478 гектарлик ҳудудни эгаллаган овулда жами 4542 нафар ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, рус, татар каби турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, ўзларининг ҳаётларини ўз меҳнатлари билан обод, фаровон ва тўкин қилишга интилишмоқда. Ҳудуддаги бири-биридан муҳташам, замонавий бинолар, турар жойлар, равон, кенг йўллар эзгу ниятлар йўлида қилинаётган меҳнатларнинг натижасидан дарак бериб турибди.

Овул фуқаролар йиғини масъуллари ҳар йили йил бошида ҳудуддаги кам таъминланган, ишсиз аҳолини рўйхатга олиб, ушбу оилаларнинг даромад манбаига эга бўлиши, иқтисодини тиклашига ҳаракат қилмоқда.

Айтиш жоизки, овулда 861 та хонадон томорқа ерига, шундан 216 та хонадон эса қўшимча томорқа ерига эга бўлиб, умумий майдони 110 гектарни ташкил этади. 28 та хонадонда қишда ҳам турли сабзавотлар, эртаги экинлар кўчатлари етиштирувчи иссиқхоналар мавжуд. 821 та оилада уй паррандалари қўшимча даромад келтирмоқда. Шунингдек, 2476 бош йирик шохли қорамоллар, 160 бош қўй ва эчкилар намунали боқилиб, аҳолининг чорва маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.

2021 йил бошида 58 нафар аёл “Аёллар дафтари”га, 115 нафар ёшлар эса “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.

Ушбу фуқароларнинг кўпчилиги меҳнатга лаёқатли бўлганлиги туфайли уларнинг иш билан банд бўлиб, доимий даромад манбаига эга бўлишига ва оиласида қўшимча даромад олишига кўмаклашиш мақсадида чорва моллари боқиш, томорқасидан унумли фойдаланишга жалб этилди.

Жорий йилнинг ўзида туман ҳокимининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси Алишер Йўлдошев овул фуқаролар йиғини масъуллари билан ҳамкорликда ҳудуддаги оилаларни хатловдан ўтказиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек ишлаш истагидаги ишсиз ёшларни, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқароларни аниқлаб, керакли амалий ёрдамларни кўрсатиб келмоқда.

Ҳоким ёрдамчисининг бевосита аралашуви ва кўмаги билан овулда яшовчи фуқаро Бахтиёр Хидирбоев 33 млн. сўм имтиёзли кредит ҳисобига сув тозалаш ускунасини ўрнатди ва 7 та янги иш ўрни яратди. Шунингдек Жавлон Қутлимуродов ҳам сув тозалаш ускунаси ўрнатиб, 4 та машина ёрдамида аҳолига кунига 10-15 тонна тозаланган сув етказиб бермоқда.

Уй бекаси Матлуба Абдуллаева 33 млн. сўм кредит ҳисобига 20 та зотдор қўй сотиб олиб, парвариш қилаяпти. Низомиддин Халиллаев 2 сотихлик иссиқхонада лимон етиштиришни, йўлга қўйган. Бобур номли овулда яшовчи яна бир фуқаро Махсуда Самандарова эса йиғин биносининг бўш турган хонасида тикувчилик цехи ташкил қилиб, ҳудуднинг 4 нафар аёл-қизларини иш билан таъминлади.

Ҳаракатда – баракат, дейди халқимиз. Чиндан-да, чор-атрофимизга назар солсак, кўнглида эзгу нияти, билагида кучи бор, яхши яшашга интилган одамларнинг ҳаёти файзли, обод бўлаётганини кўрамиз.

Туманимизнинг овул ва маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ана шундай фуқароларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдамлар бераётгани нур устига аъло нур бўлаётир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019