28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:26
Иқтисодиёт 👁 444

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2. 27 июль куни Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан 1-ярим йиллик даврида амалга оширилган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, Амударё тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори Жасур Давлетов, тумандаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 Дасталаб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 6 ойлик натижадорлиги бўйича ҳисобот берди. Шундан сўнг, журналистлар иштирокчиларга саволлар билан мурожаат қилдилар.

 Жумладан, ҳозирги кунда фуқаролор томонидан энг кўп талаб келиб тушаётган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларнинг ажратилиши айнан қайси йўналишларда, қандай мезонлар асосида амалга оширилаётгани бўйича журналист Азиза Мадраҳимова савол берди.

 Келтирилишича, Амударё туманига 68,7 млрд. сўм ресурслар ажратилган бўлиб ҳар бир маҳаллага аҳоли сонидан келиб чиқиб ресурслар тақсимланган. Бугунги кунга келиб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури асосида 2 минг 673 нафар фуқаролар томонидан кредит олиш учун аризалар юборилган бўлиб, шундан 1 минг 859 таси мақсадли деб топилиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсияномалар берилган ва ҳозирда 1 минг 635 нафар фуқароларга дастур доирасида жами 34,9 млрд. сўмлик кредитлар ажратилган.

Шунингдек, журналистлардан Маҳмуджон Шомурадов мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий қатламига кўрсатилаётган моддий ёрдамлар, бу борада ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар, субсидия қандай ҳолларда ажратилиши бўйича саволлар билан мурожаат қилди.

 Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига асосан, субсидиялар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилиши белгилаб қўйилган.

Бунда ҳоким ёрдамчилари 12 турдаги тадбиркорлик йўналишлари учун субсидиялар ажратилиши учун тавсиянома беришлари мумкин.

Тадбиркорликни бошлаш учун субсидия олиш истагини билдирган фуқаролар биринчи навбатда ҳоким ёрдамчисига учрашишлари керак бўлади. Ҳоким ёрдамчиси фуқароларга onlinemahalla.uz сайти орқали ариза юборишда кўмаклашади. Кейинчалик юборилган аризанинг скоринг баҳолаш тизимидан қандай натижа билан ўтишига қараб ҳоким ёрдамчиси тавсиянома беради ёки уни рад этади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда тумандаги ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан фуқароларнинг таморқада ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 270 млн. сўм субсидия маблағлари эвазига 95 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхона ҳамда 5 нафар фуқарога суғориш тизимлари қуриб берилган.

Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш ва асбоб-ускуна харид қилиш учун “Раҳимбоева Саломат” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан Хитой, Беш овул, Тош қалъа ва Юқори қишлоқ овул ва маҳаллаларида тикувчилик кооперациясини ташкил қилиш эвазига 49 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 132,1 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Қипчоқ овули ҳудудидаги “Amudaryo outlet” ишлаб чиқариш кооперативига 15 нафар хотин-қизларни аъзо қилган ҳолда 60 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилган. Бундан ташқари, 10 нафар ишсиз фуқарога 2,7 млн. сўм миқдорида субсидиялар ажратилган.

Очиқ мулоқот давомида журналистлар ҳоким ёрдамчилари фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026