28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:42
Жамият 👁 378

“Нўғай эшон” жомъе масжидининг янги биноси қурилишига илк ғишт қўйилди

“Нўғай эшон” жомъе масжидининг янги биноси қурилишига илк ғишт қўйилди

Масжид – мўъмин-мусулмонлар учун ибодат масканидир. Руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини мустаҳкам боғлайдиган масжидларнинг бунёд этилиши, мавжудларининг таъмирланиб, ибодат қилувчилар учун қулай ҳолатга келтирилиши юртдошларимизнинг айни кўнглидаги ишлардир.

Маърифат ва руҳий тарбия маскани ҳисобланмиш масжидларнинг Амударё туманида ҳам бунёд этилаётгани барча учун қувонарли, албатта.

Шу йилнинг 30 июлида туманнинг Чойкўл овули аҳолиси ҳаётида унутилмас воқеа бўлди: ҳудуддаги иморати эскириб, бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган “Нўғай эшон” жомъе масжидининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилган, тегишли ташкилотлар рухсатномаси асосида масчид биносини қайтадан бунёд этиш ишлари бошланган эди.

Пойдевори битказилган бино деворига илк ғиштни шу куни туманимизга хизмат сафари билан ташриф буюрган Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсиддин Бахаўаддинов қўйиб берди ва масжид қуриш, уни обод масканга айлантиришнинг қанчалик улуғ савоб иш эканлигини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган туман бош имом-хатиби Абдураҳман Матсафоев ва бошқалар янги масжид биносининг барча мўъмин-мусулмонларга ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифатининг юксалишига ҳисса қўшадиган қутлуғ даргоҳ бўлишини таъкидладилар ва масжид қурилишида ишлаётган, қурилишга беминнат моддий ёрдам бераётган инсонларга улкан миннатдорчилик билдиришди.

Масжид биноси қурилишига илк ғишт қўйиш маросимида туманимиз уламолари, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда чойкўллик нуронийлар ҳам сўзга чиқиб, масжид биноси қайта қурилиши мўъмин-мусулмонларнинг ибодат қилишларига қулай шароит яратиши ва маърифат масканига айланишига замин бўлишини таъкидладилар, бунингдек савобли ишга фатво берган мутасадди ташкилотларга миннатдорчилик билдирдилар.

Мустақиллик туфайли юртимизда муқаддас ислом динимизга эмин-эркин эътиқод қилиш, жомъе масжидлари қуриш ва уларда жамоат бўлиб намоз ўқиш учун кенг имкониятлар яратилди. Фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ-эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани бугун ҳудудларда янги-янги масжидлар бинолари бунёд этилаётганида ҳам яққол намоён бўлаётир.

Чойкўл овулида янги меъморий услубда, миллий андозаларга мос қурилаётган масжид биноси ҳам замонавий технологиялар билан жиҳозланади халқимизнинг диний саводхонлигини оширишга, намоз ибодатларини қулай шароитларда адо этишига хизмат қилади.

Тадбир сўнгида барча иштирокчилар қурилаётган масжиднинг юртимиз мусулмонларига хайрли бўлишини, юртимизга тинчлик-осойишталик тилаб дуолар қилдилар.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026