Қулай шароитлар ютуқларимизга омил бўлмоқда
Яқинда 2 – сонли Болалар - ўсмирлар спорт мактабининг баддий гимнастика гуруҳининг 8 нафар тарбияланувчилари спортнинг гимнастика тури бўйича Самарқанд шаҳар очиқ биринчилик мусобақаларида иштирок этишиб, қувонарли ютуқларни қўлга киритиб қайтишди. Яъни барча иштирокчилар ҳам ғолиб ва совриндор бўлиб, мусобақа шоҳсупасига кўтарилдилар. Хусусан, Улбўсин Ражабова, Зарнигора Қадамбоева, Турсуной Давлатбоева, Мафтуна Шуҳратова, Руҳсора Алимбоевлар олтин, Гулноза Ўролбоева, Кумушой Бахтиёровалар кумуш, Чарос Шуҳратова эса бронза медалини қўлга киритишди.
Мен шогирдларим эришган бундай натижалардан жуда хурсанд бўлдим. Чунки, очиқ биринчилик мусобақаларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли гимнастикачи қизлар иштирок этишди.
Эришган муваффақиятларимизда спорт мактабимизда гуруҳимиз тарбияланувчилари учун яратилган қулай шароитлар ҳам муҳим ўрин тутади.
Ютуқларимиз бардавом бўлиши учун машғулотларни қунт билан давом эттирмоқдамиз.
Шаҳодат Ражабова, 2 – БЎСМ гимнастика гуруҳи тренери.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶