ЕР ИСРОФГАРЧИЛИГИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли "Дафн этиш ва дафн иши туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудидаги 72 та ҳаракатдаги қабристон туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига ўтказилиб, мазкур қабристонлар атрофини иҳота қилиш , ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, бу жойларга маййитларни дафн этиш ишлари билан шуғулланувчи кишилар бириктирилиб, қабристонларда дафн иши билан боғлиқ ер исрофгарчилигига чек қўйилди. Диний байрамларда зиёратга келувчилар учун зарур шароитлар яратиб беришга алоҳида аҳамият берилиб, хайр-эҳсон қутилари ўрнатилди. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан ушбу маконларда кенг қамровли ободонлаштириш, қабрлар атрофини ортиқча хас-чўплардан тозалаш ишлари давом эттирилмоқда. Бу хайрли ишларда маҳаллаларнинг имомлари ва аҳоли вакиллари фаол иштирок этишмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶