29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:07
Фан ва таълим 👁 377

“Ўқитувчиларни янги замонавий методларга ўргатиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

“Ўқитувчиларни янги замонавий методларга ўргатиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

2021-2022 ўқув йилида Халқ таълими Вазирлиги томонидан ўқитувчилар салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида янги ўқув методикаси ишлаб чиқилди. Ушбу ўқув методикасида замонавий методларларни дарс жараёнига тадбиқ этиш, баҳолаш тизимида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, дарс жараёнини ташкил этишнинг интерактив усуллари, ўқувчини мустақил фикрлашга, изланишга ундовчи машқлар ва дидактик ўйинлар ҳақида кенг турда маълумотлар берилган.

13 сентябрь куни Амударё туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида янгидан жорий қилинган ўқув методикасини дарс жараёнига самарали тарзда жорий қилиш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси педагогларни янги методларга ўргатиш миллий маркази масъул ходимлари Абдуғаний Есназаров, Айзада Машарипова, Элла Суллетбаева ҳамда 18-сонли мактабнинг педагог-ўқитувчилари иштирок этишди.

Семинарда 18-сонли мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Саётхан Бекимбетова ҳамда 16-сонли мактабнинг биология фани ўқитувчиси Наргиза Дўсимовалар тренерлик қилишди.

Семинар давомида тренерлар, замонавий илғор методикалар асосида дарс ўтишнинг инновацион усуллари ҳақида маълумот бердилар.

Жумладан, дарс жараёнида таълим олувчиларни янада фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш, ўқув-материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда “Ақлий ҳужум”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Баҳс-мунозара”, “Муаммоли вазият”, “Йўналтирувчи матнли лойиҳа”, “Ролли ўйинлар” каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш каби масалаларга тўхтаб ўтилди.

Дарҳақиқат, ушбу интерфаол методлар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Ўқувчи бутун жараён давомида фаол иштирок этади.

Семинарда “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Дебатлар”, “Танқидий ташафаккур”, “Нуқтаи назаринг бўлсин”, “ҳар ким ҳар кимга ўргатади”, “Бинго”, “Бумеранг” методлари ҳақида кенг турда маълумотлар берилди ва амалда қўллаб кўрсатилди.

Айниқса, “Танқидий тафаккур” методининг авзаллиги, ўқитувчи қўйган масала ёки муаммони ўқувчи ўз фикрини баён қилиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий қайта идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш ва сақлаб қолиш имкониятига эга бўлишига асосланишида намоён бўлади. Бу эса дарс жараёнининг қизиқарли ва самарали ташкил этилишида муҳим ўрин тутади.

Қолаверса, дидактик ўйинлар ва интерфаол методлар орқали ўқувчиларда ташкилотчи ва ташаббускор бўлиш, ўзаро бир-бирига ҳурмат, ҳайриҳоҳлик, ёрдам кўрсатиш, фаоллик, ижодкорлик каби ҳислатлар шаклланади.

Бугунги кунда таълим тизимида ўз ўзини тарбиялайдиган, мустақил изланувчан, ўзининг шахсий фикрига эга ўқувчиларни тарбиялаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу маънода, таълим тизимига тадбиқ этиладиган мазкур методлар ана шу мақсад ва вазифаларни амалга оширишга яқиндан ёрдам бериши билан аҳамиятлидир.

 Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026