Унутилмас воқеа бўлди
Шу йилнинг 21 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказиладиган сайловларда қатнашиш учун 80-сайлов участкасига йўл олдим.
Бундай сиёсий тадбирларда биринчи бор иштирок этаётганим сабабли ўзимда катта масъулият, қалбимда эса кучли ҳаяжонни ҳис қилардим. Сайлов участкасига етиб келганимда сайловчиларнинг шодон чеҳраларини, кўтаринки кайфиятларини, уларнинг сайловни уюшқоқлик ва юксак интизом билан ўтказишаётганликларини кўриб, шундай эл-юрт учун фидойи инсонлар орасида яшаётганимдан бениҳоя фахрландим.
Шу куни умримда биринчи бор сайловда иштирок қилдим, фаровон ҳаётимиз, юртимиз тинчлиги учун овоз бердим
Бу кун менинг ҳаётимда унутилмас воқеа сифатида муҳрланиб қолади, албатта.
Азиза Исмоилова
Амударё тумани.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶