12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:11
Спорт 👁 515

Бугун туманнинг 6 та ҳудудида янги спорт майдончалари фойдаланишга топширилди

Бугун туманнинг 6 та ҳудудида янги спорт майдончалари фойдаланишга топширилди

Фотогалерея

Маълумки, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” ташкил этилган эди. Мазкур олимпиаданинг биринчи мавсуми 30 апрелдан бошлаб 1июнь кунига қадар давом этди. Унда Амударё тумани ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладилар.

Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан биргаликда ўз маҳаллалари ҳудудига спорт майдончаси қуриб берилиши учун махсус сертификатларни қўлга киритишди.

Амударё туманида ҳам олимпиаданинг 1-мавсумида бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон Республикаси босқичида ғолиб бўлиб, ўз маҳаллаларига спорт майдончаси қуриб берилиши учун махсус сертификатларни қўлга киритишган эди.

Қисқа фурсатларда мазкур спорт майдончалари тўлиқ қуриб битказилди. 24 декабрь куни туманнинг 6 та ҳудудидаги мазкур спорт майдончаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари олимпиаданинг туман боскичи ғолиблари, ёшлар етакчилари ва туманнинг фаол ёшлари иштирок этишди.

Хитой овули ҳудудидаги спорт майдончасининг тантанали ўтган очилиш маросимида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мазкур олимпиаданинг 1-мавсумида ташкил этилган маънавий ва марифий ҳамда спорт тадбирларида туманимиздан жами 28 минг 898 нафар ёшлар фаол иштирок этишганини, шулардан 41 нафари Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси босқичида ҳам фаол иштирок қилишганини мамнуният билан эътироф этиб ўтди.

Санобар Шарифбоева Андижон вилоятида ўтказилган мусобақада спортнинг шашка тури бўйича фаол қатнашиб, маҳалласига мана шундай замонавий типдаги спорт майдончасининг қурилиши учун сертификатни қўлга киритди. Санобарнинг спортдаги ютуғи туфайли бугун Хитой овули ҳудудида кўркам спорт майдончаси бунёд этилди. Эндиликда мазкур майдончада спорт билан шуғуланган овул ёшлари орасидан ҳам янада кўплаган спортчилар етишиб чиқиши шубҳасиз.

Шу куни Заҳриддин Муҳаммад Бобур номли овулда жойлашган спорт майдончасининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев овул ҳудудига спорт майдончаси қуриб берилишига сабабчи бўлган маҳалланинг фаол ёшларидан бири Умида Ибрагимованинг Street Workout бўйича муваффақиятли қатнашиб, ғолиб бўлганлигини, эндиликда маҳалладаги ҳар бир ўсмир ушбу спорт майдончасида жисмоний салоҳиятини ошириш имкониятига эга бўлганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Беш ташаббус олимпиадаси” кўплаб истеъдодли ёшларни кашф этаётганлигини, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор натижасида улар катта муваффақиятларга эришаётганликларини таъкидлаб ўтишди.

Тўлқин овули ҳудудидаги спорт майдончасининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари, фуқаролар йиғини масъуллари ва овул ёшлари иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар олимпиаданинг 1-мавсуми якунларига кўра Республика босқичида ғолиб бўлган 6 нафар ёшларнинг маҳаллаларига спорт комплекслари қуриб берилганини, 2-мавсумда ҳам тумандан 3 нафар ёшлар 1-ўринни, 3 нафар ёшлар 3-ўринни эгаллаганлигини, 2023 йилда уларнинг ҳам маҳаллаларига спорт майдончалари қуриб берилишини мамнуният билан маълум қилишди.

Маҳаллаларда барпо этилган спорт майдончалари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзига риояга этишлари учун муҳим восита бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Достон Ҳайтбоев, Хурсанд Тилавмуродов, Амин Холбоев, Маҳмуд Жўллибоев, Шуҳрат Жўллибоев сингари интилувчан ёшларнинг спортнинг стритбол тури бўйича эришган ғалабалари сабаб Тўлқин овулида замонавий типдаги спорт майдончаси бунёд этилди.

Шу куни Манғит шаҳридаги Навоий маҳалласи ёшлари учун ҳам қувончли воқеа рўй берди. Янги йил арафасида мазкур маҳалла  ҳудудида ҳам спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 1-мавсумида маҳалла босқичига 18 минг 767 нафар, сектор босқичига 9 минг 359 нафар, туман босқичига 772 нафар ёшлар қамраб олинди.

Туманимиз ёшларидан 41 нафари Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси босқичида фаол иштирок қилишди. Ўзбекистон Республика босқичида 3 нафар ёшимиз 1-ўрин, 3 нафар ёшимиз 2-ўрин эгалладилар.

Ундан ташқари, “Ёш китобхон оила” йўналишида Дўрман овулида яшовчи Ўринбаевлар оиласи 1-ўрин соҳиби бўлиб, Президент совғаси − “Спарк” автомобилини қўлга киритишди.

Шунингдек, 24 декабрь куни туманнинг Бойовул маҳалласи ва Амир Темур номли овулларида ҳам шу каби майдончалар фойдаланишга топширилди.

Мусобақалар ғолиблари яшовчи маҳаллаларга спорт майдончаларининг қуриб берилгани нафақат уларга, балки мазкур ҳудудда яшовчи барча ёшларга рағбат бўлди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026