13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:00
Фан ва таълим 👁 423

МАНҒИТ ШАҲРИДА ЯНГИ “BRIGHTON SCHOOL” ЎҚУВ МАРКАЗИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

МАНҒИТ ШАҲРИДА ЯНГИ “BRIGHTON SCHOOL” ЎҚУВ МАРКАЗИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Амударё туманининг Олмазор маҳалласида ташкил этилган инглиз ва рус тилларини ўргатишга ихтисослашган “BRIGHTON SCHOOL” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2022 йил 31 декабрь куни бўлиб ўтган ушбу маросимга ташриф буюрган меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Замонавий кўринишда барпо этилган ва байрамона безатилган марказ биноси олдида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Халқ таълими бўлими бошлиғининг ўринбосари Ибрагим Ражабов, “BRIGHTON SCHOOL” ўқув маркази раҳбари Нурбек Жуманиёзов, 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуродова, “AMU KIDS” ўқув маркази раҳбари Орзигул Ибрагимовалар иштирок этишди. Ундан ташқари, очилиш маросимида Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари ва тадбиркорнинг оила аъзолари ҳам қатнашишди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мамлакатимизда хорижий тилларни ўқитишга, мутахассислар тайёрлашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. Бугунги кунда кўплаб ёшлар муайян мутахассислик бўйича таълим олиш билан бирга чет тилларини ҳам пухта ўрганаётгани, бунинг натижасида дунё кезаётганини айтиб, ёшларни яратилаётган бундай имкониятдан оқилона фойдаланишга чорлади.

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққан 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуродова ва бошқалар марказ раҳбари, малакали инглиз тили фани ўқитувчиси Нурбек Жуманиёзовнинг соҳадаги фидойилиги, изланувчанлиги, ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишларига салмоқли ҳисса қўшаётгани, ёш бўлишига қарамасдан кўплаб шогирдлар етиштиргани, бугунги кунда ундан таълим олган ёшларнинг турли нуфузли олий ўқув юртлари талабалари бўлишганини ҳам тилга олиб ўтдилар.

Нурбек Жуманиёзов олий тоифали ўқитувчи. У СЕFR бўйича B2 ва C1 даражадаги сертификатлар соҳиби. Яқинда Халқ таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнларида муваффақиятли иштирок этиб, 100 баллик натижани қўлга киритди ва 100 фоиз устамага эга бўлди. Ёш ўқитувчи ҳозирги кунда 40-сонли мактабда инглиз тили фанидан дарс бериб келмоқда. Ўтган ўқув йилида у таълим берган вариатив синф ўқувчиларининг 93 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Таълим соҳасидаги фидойиликлари учун Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарорига мувофиқ “WATAN PIDAYISI” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Туманимиз ёшларининг хорижий тилларни ўрганишлари учун имконият яратиш мақсадида “BRIGHTON SCHOOL” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ўқув марказини ташкил қилган Нурбек Жуманиёзов ушбу марказ биноси қурилиши ва жиҳозланишига кредит маблағларидан 200 млн. сўм, ўз ҳисобидан 1 млрд. сўмга яқин маблағ сарф этди.

Замонавий кўринишдаги мазкур ўқув маркази 1,5 мингдан ортиқ абитуриентга инглиз ва рус тилларини ўқитишга мўлжалланган. Ушбу ўқув маркази ҳар куни уч навбатда фаолият олиб боради. Унда 10 дан ортиқ малакали тил мутахассислари ҳамда фан ўқитувчилари абитуриентларга сабоқ беради. Мазкур тил ўқитиш марказида ўқувчи-ёшларни IELTS ва SEFR халқаро ҳамда миллий сертификатларга ўқитиш курслари ҳам йўлга қўйилади.

Марказнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда лента кесиш маросимидан сўнг, меҳмонлар бинода яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар. Икки қаватли қилиб қурилган мазкур бинода ўқув машғулотлари учун 6 та синфхона, 1 та маърузалар хонаси, ўқитувчилар, менежерлар, дам олиш ва кутиш хоналари мавжуд. Кутубхона, қабулхона ва ошхоналарга ҳам хоналар ажратилган. Марказда абитуриентлар учун барча қулайликлар яратилган. Замонавий жиҳозлар, компьютер, проектор, интерактив доска, аудио техникалар билан таъминланган.

Ушбу ўқув маркази ишга туширилиши натижасида 10 нафар инглиз ва рус тили фани ўқитувчилари, 5 нафар техник ходимлари учун янгидан иш ўрни яратилади. Ўқув марказида асосан замонавий педагогик, инновацион усулларда машғулотлар ташкил этилиб, ёшларда инглиз тилида гапириш кўникмаси шакллантирилади. Қисқа фурсат мобайнида инглиз ва рус тилларида ўз она тилидек сўзлашишларига, грамматикасини ўзлаштиришларига ёрдам берилади. Ундан ташқари, бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам инглиз тилини мукаммал ўргатишга мўлжалланган машғулотларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Эндиликда туманимизда янги ташкил этилган “BRIGHTON SCHOOL” ўқув маркази ёшларнинг хорижий тилларни мукаммал ўрганишлари ва нуфузли олийгоҳлар талабалари сафидан жой олишларига имконият яратиб, келажак эгаларининг комил инсонлар бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026