28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:30
Сиёсат 👁 288

“Янги Конституция− халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

“Янги Конституция− халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ Референдуми олдидан “Янги Конституция − халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Уларда жамоат арбоблари, эстрада юлдузлари, спортчилар, давлат идоралари вакиллари, тадбиркорлар, иқтидорли ёшлар чиқиш қилмоқда.

Мана шундай тарғибот тадбири Амударё туманида ҳам ўтказилди.

10 апрел куни туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Холимбег овули ҳудудида жойлашган 35-сонли мактабда янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда республика ишчи гуруҳ азолари- “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор Ойниса Мусурманова, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш, муҳандислари институти миллий тадқиқот университети профессори, педагогика фанлари доктори З.Исмаилова, Ўзбекситон давлат санъат ва маданият институти педагогика ва психология кафедраси мудири М.Абдужаббарова, иқтидорли ёшлар, педагог ходимлар, фаол аёл-қизлар ҳамда  маҳалла аҳли иштирок этишди.

Тадбирда ишчи гуруҳ азоси, “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор Ойниса Мусурманова маъруза қилди.
У янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳаси матнининг 50- ва 52-моддаларида мактаб  ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар келтириб ўтилганини қайд этиб, 30 апрелm куни барчани ўз келажагимиз ва ҳақ-ҳуқуқларимиз кафолати учун овоз беришга чақирди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Марям Аҳмедова Янгиланаётган Конституция мамлакат ривожи, аҳолининг тинч ва фаровон турмуш кечириши, юртнинг тараққий этиши учун муҳим ҳуқуқий асос эканини таъкидлаб ўтди. Янгиланаётган Конституцияда давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколат ҳамда мажбуриятлари, шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари янада аниқ ва равшан белгилаб берилгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда "Мўтабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоси Амина Юсупова ҳам сўз олиб янги таҳрирдаги Конституциявий Қонун лойиҳасида алоҳида боб оила, болалар ва ёшлар масаласига бағишланганлигини айтиб ўтди. Ва ушу боб ичидаги моддаларда оилавий қадриятлар янада мустаҳкамланганидан мамнун эканлигини билдириб ўтди.    

Тадбир давомида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Барно Самандарова Конституциямизнинг 44-моддасида мажбурий меҳнат, болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланаётганини таъкидлади. У ўз нутқида 30 апрел кунги Референдумда тенгдошларининг ва ўзининг ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкам кафолатлаб қўйилаётган Янгиланаётган Конституциямизга овоз беришини таъкидлади ва ёшларни ҳам шунга чорлади.

Тарғибот тадбирида Холимбег овулидаги мактабгача таълим муассаси тарбияланувчилари, 17-, 35-сонли мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан она Ватан, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи гўзал куй-қўшиқлар ижро этилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026