ЖАЗИРАМАДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАНИШНИ БИЛАСИЗМИ?
— Энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
— Шунингдек, имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак.
— Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (совитилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади.
Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.
— Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.
— Қолаверса, жазирама пайти имкон қадар тўғридан-тўғри қуёш нури тушадиган жойда жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслик тавсия этилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶