28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:17
Мақолалар 👁 724

«БИЗНИНГ ПАЙТИМИЗДА БОШҚАЧА ЭДИ...» ЁХУД КЕЛИНЛИК ОҒИР МАСЪУЛИЯТ (МИ?!)

«БИЗНИНГ ПАЙТИМИЗДА БОШҚАЧА ЭДИ...» ЁХУД КЕЛИНЛИК ОҒИР МАСЪУЛИЯТ (МИ?!)

«Тур қизим, ишга кеч қоласан», «тур қизим, дугонанг келди, дарсга кечикмай бор», «тур қизим, чойингни ичиб олақолгин...», «Тур дедим сенга, эртага келин бўлсанг нима қиласан???»

Эрка қизларнинг онасидан эшитадиган айрим гапларидан мисоллар эди булар. Бу гаплардан хулоса чиқарган айрим қизлар ҳаётда ўз йўлини топиб, «одам» бўлиб кетади. Хулоса чиқармаганлари эса... Улар учун бошқалар хулоса чиқаради.

Эътибор берганмисиз, деярли ҳамма қайноналар ўғлини уйлантиришдан олдин келин олганидан кейин унга ўз онасидай бўлишини, билмаганларини ўргатишини ва орзу-ҳаваслари ҳақида маҳалладаги хотинларга тўлқинланиб гапиришади. Бўлажак келинлар ҳам дугоналарига қайнонани онасидай қабул қилишини айтиб, мукаммал қайнона портретини хаёлида чизиб олишади. «Ниятинг – йўлдошинг» дейди доно халқимиз. Кўпчилик ана шу орзу-ҳавасларга етади, баъзиларнинг эса бу орзу-ҳаваслари хаёллигича қолиб кетади: яъни қайнона келинни тушунолмайди ёки келин қайнонанинг кўнглига йўл тополмайди. Қизиқ, қайнонанинг кўнглига олиб борадиган йўл қаерда? Бу йўл чаққонлик ва дангасалик кесишган нуқтадан ўтади, дейди кимдир. Кимдир ошқозон орқали ўтади, дейди. Кулгили, агарда кимнингдир қалбига йўл ошқозон орқали ўтса, у ҳолда ошпазлар дунёдаги энг бахтли одамлар бўлса керак!..

Қайнона-келин муносабатлари. Эскирмайдиган мавзу, асрлар ошса ҳам ўз долзарблигини йўқотмайдиган мавзу. Миллий қадриятларимизда қайнона-келин, келин-куёв, келин-қайнсингил, келин-қайнопа, келин-овсин каби тушунчалар, уларнинг бир-бирлари билан ўзаро муносабатлари гўзал тарзда очиб берилган. Келин қандай бўлиши кераклиги, унинг вазифалари ва мажбуриятлари қиз бола дунёга келиши билан уқтирила бошланади. Қувонарлиси, диний қадриятларимизда ҳам, миллий қадриятларимизда ҳам ўзаро муносабатлар ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат деган гўзал тушунчалар билан бирга келади. Аммо бугун бу қадриятларга нечоғлик амал қилаяпмиз? Ўзи амал қилаяпмизми? деган саволлар туғилади баъзан. Оилаларда содир бўлаётган уруш-жанжаллар, қўйди-чиқдилар баъзан биз кўтарган мавзуда янада кенгроқ мушоҳада юритиш зарур эканлигини исботлайди. «Бизнинг пайтимизда бошқача эди...» дея гап бошлайдиган бувижонларимиз, онахонларимиз, қайнонажонларимиз омон бўлишсин! Уларнинг ҳаёт йўли, турмуш ва рўзғор тутишдаги тажрибалари ёшлар учун ҳамиша ибрат. Кўпни кўрган, оқ-қорани таниган онахонларимиз ёшлар тарбия олсин, хулоса қилсин, дея солиштиради-да икки даврни. Бироқ афсуски, бизни пайтимизда ундай қилардик, биз келин пайтимизда бундай қилардик, деб бус-бутун оилани остин-устин қилиб юборадиган қайноналар ҳам жамиятда учраб туради. Аслида эса инсоннинг бахтли бўлишида, оиланинг мустаҳкам бўлишида ва келин-қизнинг янги хонадонга сингиб кетишида макон билан замоннинг нима алоқаси бор?!

Тан олиш керакки, кўпчилик оилаларда қиз бола туғилиши билан келинликка тайёрланади: эпли келин бўлишинг керак, камроқ гапиришинг, кўпроқ ишлашинг керак, рўзғор ишларини секин бажарадиган келин ҳеч кимга керак эмас...

Натижада қиз болада келинлик оғир МАСЪУЛИЯТ деган тушунча пайдо бўлади. Ва кимлардир шу жиҳатдан турмушга чиқишни кечиктириб юради, баъзи қизлар турмушга чиқса ҳам юқоридаги талабларга жавоб бера олаяпманми, дея ҳадик билан юради. Баъзилар эса бу «масъулият»дан бутунлай воз кечади...Ҳа, бирор қадриятни ёшлар онгига тўғри сингдира билиш, уларда тўғри тушунчани шакллантириш ҳам бир санъат. Янги уй остонасидан минг ҳаяжон ва олам-олам орзулар билан ҳатлаётган ёки ҳатлаш арафасида турган қиз-келинларга янги оила энди унинг ҳақиқий маскани экани, қайнона бегона эмас, у учун она экани, келинлик масъулияти фақат тўртта пиёлани ювиб, ҳовли супуришдан иборат эмаслиги кўп ҳолларда нотўғри талқинда уқтирилади (баъзи оилаларда).

Мен бир аёлни танийман. Эгизак ўғилларнинг онаси бўлган бу аёл ана шу ўғиллари ҳали гўдаклик пайтида қўли синиб, кейинчалик қўлининг синган жойи нотўғри ҳолатда тузалган эди. Шўрликнинг қўлининг суяги ҳозиргача нотўғри томонга қараб эгилиброқ туради. Қизиқиб қачон бундай бўлганини сўрасам, у келинлик пайтида, яъни тўнғич эгизакларини дунёга келтириб, уйига келган кунлари бахтсиз ҳодиса бўлганини айтди. Эмишки, аёлнинг қайнонаси яқинда туғуруқхонадан чиққан келинига ҳадеб ётавермасдан рўзғор ишларини қилишини, келиннинг дам олишга ҳаққи йўқлигини айтиб, эрталаб ҳовли супуртирган. Шўрлик келин сув сепаётиб оёғи тойиб кетган-у, қўли шу аҳволга келиб қолган. Баъзан, келинлар вазифаси ҳақида юқоридагидек бемаъни тушунчага ёпишиб оладиган қайноналарни ўзларининг келинлик пайти қандай кечган экан-а, деб ўйлаб қоламан. 

Қизиқ, улар келинлик «имтиҳон»идан қандай ўтишган экан?! Дунёда мукаммал хилқат йўқлигини ҳисобга олсак, демак, улар ҳам ёшлигида уқувсиз бўлган. Балки, улар ҳам келинлигида ҳаяжонлангандир, улар ҳам овқат қиламан, деб ёғни ёндириб юборган бўлса ажаб эмас? Ва албатта, улар бугун ана шундай хатолардан хулоса чиқариб, тажрибаси ортиб, гўзал бир оиланинг севимли бекаси, уқувсиз келиннинг уқувли қайнонаси бўлиб, катта ҳаётий тажрибага эга онахон деган шарафга мушарраф! Қайнонажонларни қоралаб, қиз-келинчакларни оқлашдан йироқмиз. Тан олиш керак бўлган бир ҳақиқат борки, қиз бола рўзғор юмушларига ва келинликка тайёр бўлса, ишчанлиги ва гўзал хулқи ҳаёти давомида ўзига фақат ва фақат раҳмат келтиради, ҳеч қачон уялтириб қўймайди. Холбуки, оқила қизни ва оқила келинни уйғотишга не ҳожат? Ўзи оқила келин қандай бўлади? Оқила қиз, келин чошгоҳгача ғафлат босиб ётмайди. Уларни эрталаб «будильник» эмас, виждон уйғотади...

Қайиқ битта эшкак билан манзилга етолмайди. Қайнона-келин муносабатлари ҳам шундай: қайнона қайиқнинг бир эшкаги бўлса, келин иккинчи эшкаги. Бахт манзилига бориш учун ҳар иккала томон бир-бирини тушунган ҳолда, муроса ила ҳаракат қилса, бахт саройининг энг тўри уларники. Тушунишиб яшашда эса гап кўп. Зеро, пиёла синса синсин-у, кўнгил синмасин...

Яширингул.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026