12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:32
Жамият 👁 329

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!” БОШ ҒОЯ АСОСИДА БАЙРАМОЛДИ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!” БОШ ҒОЯ АСОСИДА БАЙРАМОЛДИ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Халқимиз хуш кўриб нишонлайдиган байрамлар кўп. Айниқса, Мустақиллик байрами ҳар бир хонадонга файз-у тароват, кўнгилларга завқ бағишлагани билан янада қадрли. Истиқлол, ҳурлик шукуҳи уфуриб турган юртимизнинг ҳар бир гўшасида ушбу энг улуғ ва энг азиз кунни муносиб кутиб олиш учун қизғин тараддудлар кўрилиши ҳам шундан.

Пишиқчилик фасли – сўлим ёз неъматларининг барчасини ўзида мужассам этган файзли дастурхонлар атрофида  жам бўлган нуроний отахон ва онахонлар эл-юртга тинчлик, омонлик тилаб, дуога қўл очадилар. Оилалар даврасида бошланган байрамона кайфият маҳаллага, халқ жам бўлган катта давраларга кўчади. Ҳурлик, ободлик  туйғуларини биргаликда баҳам кўришга не етсин!

Амударёликлар Истиқлол байрами тантаналарини ана шундай ҳамжиҳатликда, жуда эрта бошлаб юборишга одатланишган.

“Янги ҳаёт учун. Янги Ўзбекистон учун!” бош ғоя асосида “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” шиори остида Амударё туманининг  ҳар бир овул ва маҳалласида бўлиб ўтаётган Мустақилликнинг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбирларида халқимиз шодиёналик билан иштирок этишмоқда.

Ана шундай байрам тадбирларидан бири жорий йилининг 17 август санасида Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласида ҳам ўтказилди.

Байрам тадбирида 34-сонли Амударё туман Маданият маркази санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури иштирокчиларга хуш кайфият бахш этди.

Байрамолди адабий-мусиқий тадбирда хушовоз хонанда Муроджон Ибрагимов раҳбарлигидаги халқимиз севган таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, Ринат Сапарбоев, Хайрулла Ҳабибуллаевлар ижросидаги қўшиқ ва масхарабозлик санъати ўйинлари барчага манзур бўлди.

Тадбир давомида бойовуллик ёшлар жўшқин куй-қўшиқларга рақсга тушиб, мириқиб дам олдилар.

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” бош ғоясини ўзида мужассам этган байрамолди адабий-мусиқий тадбир 19 август куни Қиличбой овули ва Аёқчи маҳалласи аҳолиси иштирокида ҳам ўтказилди.

“Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” шиори  остида қиличбойликлар даврасида ўтказилган мазкур тадбирда 40-сонли “Аму садоси” маданият маркази санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. З.Йўлдошев масъуллигида ташкиллаштирилган адабий-мусиқий  тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади. Қиличбойлик ва Аёқчи маҳаллалик ёшлар 40-сонли “Аму садоси” маданият маркази санъаткорларининг бири-биридан ёқимли куй-қўшиқларини тинглаб, маънавий озиқ олдилар, ўзлари ҳам жўр бўлиб куйлашиб, рақсга тушдилар.

Шунингдек, Мустақиллик ғояларини, она Ватан, тинчлик ва дўстликни, миллатлараро тотувликни мадҳ этувчи байрамолди мусиқий тадбири 22 август куни Чойкўл овулидаги 36-сонли “Офарин” маданият марказида янада жўшқинлик билан давом этди. Марказ раҳбари Б.Ражабов бошчилигида ташкиллаштирилган байрам тадбирида чойкўллик нуронийлар ва ёшлар, болажонлар мириқиб ҳордиқ чиқардилар.

Бўлиб ўтаётган байрам тадбирларида амударёлик ҳунармандлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик санъати намуналари, ҳудудлар аҳолиси ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмалар ташкил этилиб, бу кўргазмаларни томоша қилган халқимиз маънавий озиқ олишмоқда.

Мустақилликнинг 32 йиллигига бағишланган бу каби адабий-мусиқий тадбирлар Амударё туманининг барча қишлоқ ва маҳаллалари бўйлаб давом зтмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026