12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:57
Саломатлик 👁 429

ХАЛҚҚА ЯҚИНЛАШАЁТГАН ТИББИЁТ: БУ ОДАМЛАР ҲАЁТИ ВА УМР МАЗМУНИНИ ҚАНДАЙ ЎЗГАРТИРМОҚДА?

ХАЛҚҚА ЯҚИНЛАШАЁТГАН ТИББИЁТ: БУ ОДАМЛАР ҲАЁТИ ВА УМР МАЗМУНИНИ ҚАНДАЙ ЎЗГАРТИРМОҚДА?

Соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражасида тиббий хизмат кўсатиш кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш қулайлигини таъминлаш, жумладан, замонавий, юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш, бундай хизматлар сифатини ошириш, ундан барча аҳолининг тенг фойдаланишини таъминлаш, касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва даволашни яхшилашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони охирги 7 йилда 10 тадан 24 тага етди.

Илгари бундай марказлар фақат пойтахтда жойлашган бўлса, бугунга келиб ҳудудларда уларнинг 270та филиали, туманларда 300дан зиёд бўлимлари ташкил этилди. Марказлар амалиётига 106 турдаги, вилоят даражасида 202 турдаги, туман даражасида 85 турдаги янги диагностика ва жарроҳлик усуллари тадбиқ қилинган. Бундай саъй-ҳаракатлар орқали ҳудудлардаги юқори технологик операциялар улуши 23 фоиздан 55 фоизгача етказилди.

Юртимизда инсон аъзолари трансплантацияси амалиёти жорий этилиб, бундай операциялар айрим ҳудудларда ҳам ўтказилаяпти.  Бугунги кунда беморлар пойтахтга эмас, аксинча, марказларнинг профессор, мутахассислари жойларга чиққан ҳолда беморларга ёрдам кўрсатадиган, ҳудудлардаги мутахассисларга маҳорат дарсларини ўтадиган тизим яратилди.

Ихтисослаштирилган тиббий хизматлардан бири – кардиология йўналиши ислоҳ қилиниши юрак-қон томир хасталиклари туфайли юз бериши мумкин бўлган нохуш вазиятларнинг олдини олишга катта имкон бермоқда.  Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасасига айлантирилиб, тиббий хизматлар кўрсатишнинг кардиология йўналиши бўйича мамлакатнинг бош муассасаси этиб белгиланди, барча ҳудудларда ушбу марказнинг филиаллари ташкил этилди.

Яна бир ҳаётий мисол. 7-8 йил аввал республика бўйича 3та ихтисолаштирилган тиббиёт марказида ҳамда Хоразм ва Наманган вилоятларида ангиограф ускунаси бўлган. Ҳозирги кунда ангиограф ўрнатилган тиббиёт муассасалари сони 40тадан ошган. Жорий йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро ва Фарғона филиалларида интервенцион кардиология биноси ишга туширилиб, уларда ҳам ангиограф ускунаси ўрнатилди. 

Мамлакатимизда очиқ усулдаги кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилиши ҳам йўлга қўйилди.

Ихтисослаштирилган марказлар фаолиятида яна бир муҳим янгилик шундаки, тиббий суғурта механизмлари жорий этилгани, кафолатланган тиббий хизмат доирасида юқори технологик амалиётларни ҳам давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўтказиш имконини бермоқда. Хусусан, бу тизим ихтисослаштирилган марказларга жорий қилинганидан буён ўтган 1,5 йил давомида 850дан зиёд беморларда юқори технологик, интервенцион, аритмологик ва кардиожарроҳлик амалиётлари бепул ўтказилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида беморларда юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти янада кенгайди. Бу эса халқимизнинг яшаш сифатини яхшилашга, ўртача умр кўриш давомийлигини узайтиришга хизмат қилаверади.

Зумрад Бекатова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўз МТДП фракцияси аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026