ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ ИНСОН ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, ўн иккинчи чақириқ республика Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида, 1992 йил 8 декабрь куни биринчи Конституция қабул қилиниши баробарида мустақилликнинг ҳуқуқий тамал тоши ўрнатилган. Ўзбекистон Конституциясида жамият ҳамда давлатнинг ҳаётидаги энг муҳим масалалар умумий овоз (референдум)га қўйилиб, ҳал қилинади.
Конституцияда Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ҳамда Президенти иш олиб бориши кўзда тутилган бўлиб, Давлат ҳокимияти эса учга – қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинади.
Ўзбекистон Конституциясида давлат ўз фаолиятини инсон ҳамда жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
Ўзбекистон республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунга жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра, 11та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди. Bu Қонуннинг янги таҳрири илова қилинган. Бунга қадар 1992 йилдан буён Конституцияга жами 15 марта ўзгартириш киритилган эди. Бу сафар ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб, ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди.Янгиланиш натижасида бош Қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага,ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Янги таҳрирдаги Конституциямиз расмий ҳужжатларга кўра, 65 фоизга янгиланган.
Шоҳиста Норимова, 18-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶