14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:41
Жамият 👁 209

2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди: Сабаблар, Оқибатлар, чоралар

2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди:  Сабаблар, Оқибатлар, чоралар

Яшаш учун курашавериб ҳолдан тойган товуғим кўз ўнгимда жон берди. Бундан салгина олдин уни иссиққина уйга киргизиб, умид билан сув тутсам ҳам, қайнонам эса дон тутса ҳам фойдаси бўлмади. Қаҳратон совуқ, товуқхона девори тирқишларидан кирган қишнинг изғирин шамоллари ахири уни ҳам катакдошлари ёнига олиб кетди... Ҳа, жонивор бундан сал олдинги совуқ пайти, бироқ ҳароратга “аномал” дея таъриф берилмаган кунларда совуқ уриб ўлиб кетган товуқларимизнинг энг сўнггиси эди бояқиш. Унинг музлаган оёқларига, танасига қараб туриб, юрак-бағрим сел бўлди...

Қақраган ҳудуд узра олинган дрон тасвирларида бундан бир неча ойлар олдин сувсизлик ва очликдан ўлиб кетган, тасвирда фақат қовурғасигина акс этган ҳайвон кўриниши: Руҳсизгина келиб ТВни ёқсам, мана шу лавҳани, яъни йилнинг кескин иссиқ келганини журналист шундай бир куюнчаклик билан шарҳлаб бермоқдаки, беихтиёр ўша аномал иссиқ туфайли нобуд бўлган қақраган чўлдаги ҳайвоннинг ёнида туриб, вазиятни реал кузатаётгандай бўлади томошабин.

Афсус, юқорида мен тасвирлаган ҳар икки кўриниш ҳам ҳеч қандай бадиий тўқима эмас, балки жонли ҳақиқат!  “Иқлим ўзгариши: аномал совуқ ёки аномал иссиқ” сўнгги йилларда ҳаво ҳароратига нисбатан ишлатиладиган бу атамаларни олдин эшитмаганингиз аниқ. Чунки олдинлардаги ҳарорат сўнгги йиллардаги ҳарорат билан сезиларли даражада фарқланади. Бу эса менинг гапим эмас, иқлимшунос олимларнинг гапи. Ана шу олимлар яна бир фактни қайд этишди, яъни 2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди. Ва 2024 йил ҳам шундай бўлиши кутилмоқда. Мана ўша тахминлар, мана ўша рақамлар:  

2023 йил ёзи сайёрада “катта фарқ билан” кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди. Бу Европа Иттифоқининг иқлим ўзгариши бўйича Copernicus хизмати ҳисоботида келтирилган. Маълумотларга кўра, бу даврда дунёдаги ўртача ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 16,77 даражани ташкил этди, бу одатдагидан 0,66 даражага юқори. Шунингдек, 2023 йил август ойи ҳам рекорд даражадаги энг иссиқ ой деб топилди. Ўртача глобал ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 16,82 даражани ташкил этди ва 2016 йилда қайд этилган аввалги рекорддан 0,31 даражага ошди.

Нима учун ҳарорат рекордларни янгиламоқда?

Мутахассисларнинг ишончи комилки, жазирама тўлқинига инсон омили бўлган иқлим ўзгариши сабаб бўлмоқда. “Рекорд ҳароратлар глобал ҳароратнинг кескин ўсиши тенденциясининг бир қисмидир. Ҳарорат кўтарилишининг асосий сабаби антропоген чиқиндилар”, — дейди олим Карло Буонтемпо. Аввалроқ, World Weather Attribution (WWА) олимлар жамоаси ҳам июль ойида Шимолий Америка, Европа ва Осиёни қамраб олган ҳаддан ташқари жазирамада антропоген иқлим ўзгариши асосий роль ўйнаган деган хулосага келганди. “Агар инсоннинг иқлимга таъсири бўлмаганида, дунёда ҳароратнинг бундай кўтарилиши учун шароит жуда кичик бўлар эди”, — дейилади тадқиқотда. WWА таҳлилига кўра, иссиқхона газлари чиқиндилари Европада ҳаво ҳароратининг 2,5 даражага, Шимолий Америкада 2 даражага, Хитойда эса 1 даражага ошишига олиб келди. Иссиқликнинг ошишига сабаб бўлган яна бир омил — Тинч океанининг шарқий қисмида ҳароратнинг ғайритабиий ўсиши билан тавсифланган Эль-Ниньо табиат ҳодисасининг бошланиши. Антропоген ва табиий омилларнинг 98 фоизлик эҳтимоллик билан бир-бирига қўшилиши кейинги беш йил тарихидаги энг иссиқ йил бўлишига олиб келади.

“Глобал исиш тугади, глобал қайнаш даври келди” – БМТ раҳбари«Иқлим ўзгаришини ҳамма кўриб турибди. Бу даҳшатли. Ва бу фақат бошланиши. Глобал исиш даври тугади, глобал қайнаш даври келди — ҳаводан нафас олишнинг иложи йўқ, иссиқликка чидаб бўлмаяпти», деди Антониу Гутерриш.

Гарчи мисли кўрилмаган юқори ҳаво ҳарорати барча ҳудудларни қамраб олмаган бўлса-да, бундай исиш сайёра учун яхши эмас. БМТ турли давлатлар глобал қайнаш туфайли жуда жиддий муаммоларга дуч келишидан огоҳлантирмоқда. Нафақат қурғоқчиликдан келиб чиққан ёнғинлар, балки сув тошқинлари ҳам кўпаяди ва улар аввалгидан ҳам кучлироқ бўлади. Ёз ойларида денгиз сатҳи ҳарорати рекорд даражада юқори бўлиб қолди ва август ойида Антарктидадаги денгиз музлари ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 12 фоизга паст бўлди.

Бугунги кунда бу 1970 йилларда сунъий йўлдош кузатувлари бошланганидан бери ёз охиридаги энг катта оғиш бўлгани айтилади.

Сабаб маълум, оқибат маълум, ечим қандай бўлади?!

Дубайда (БАА) БМТ халқаро иқлим саммити — COP28 очилди. 2023 йилда унда 190 дан ортиқ давлатдан 70 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Конференциянинг асосий мақсади инсониятнинг Париж келишуви мақсадларига эришиш йўлидаги прогрессини таҳлил қилишдан иборат.

Иқлим саммитининг илк кунини COP28 Президенти Султон Ал-Жобир кўпчиликка маъқул келадиган таклиф билан бошлади. У иштирокчилардан иқлим ўзгариши сабаб азият чекаётган мамлакатлар учун 420 млн. доллар ажратишни сўради. «Бу миқдор иқлим саммити учун мисли кўрилмаган қадам ва жуда яхши бошланиш бўлди», — деди у.

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак саммитдаги нутқида иқлим ўзгариши бўйича ечимлар таклиф қилинаётганда, одамларнинг иқтисодий аҳволига таъсир қилмайдиган бўлиши кераклигини сўради.  «Иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатсизлик харажатлари тоқат қилиб бўлмайдиган миқдорга етган. Шунинг учун биз истеъмолчи харажатларини оширмасдан прагматик тарзда ҳаракат қиламиз», — деди у.

Саммитда 100га яқин давлат 2030 йилга бориб қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни уч баравар оширишга ваъда берди. Таҳлилчилар фикрича, бу 2050 йилгача қазиб олинадиган ёқилғидан бутунлай воз кечишга ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга 50та нефт ва газ компанияси 2050 йилгача сайёрани иситувчи газлар чиқаришни тўхтатишга ваъда берди. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси Тараққиёт банки (ЦАФ) эса Лотин Америкасига иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2030 йилгача жами 15 млрд. долларлик, ҳар йили 2 млрд. доллардан ортиқ сармоя киритишини эълон қилди. Пуллар инфратузилмани яхшилаш, сув таъминоти, эрозияга қарши кураш ва қирғоқларни ҳимоя қилиш каби бошқа лойиҳаларга сарфланади.

Интернет материаллари асосида Азиза Мадраҳимова тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019