12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:52
Қишлоқ хўжалиги 👁 448

Ипак қурти боқиш ва пилла етиштириш мавсуми уюшқоқликда ўтказилмоқда

Ипак қурти боқиш ва пилла етиштириш мавсуми уюшқоқликда ўтказилмоқда

Ипак қурти боқиш ва пиллачилик Ўзбекистоннинг бой маданий меросининг ажралмас қисмидир. Ушбу соҳа кўп асрлик тарихга эга. Ипак қурти етиштириш ва боқишнинг тарихи милоддан аввалги II асрга бориб тақалади. Ипак Буюк Ипак йўли орқали Шарқ ва Ғарбни боғлаган савдо йўлларида муҳим ҳамда қимматбаҳо маҳсулот вазифасини ўтаган.

Бу соҳа мамлакат иқтисодиётида ҳам катта аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Пиллани қайта ишлаш соҳасида кўплаб янгиликлар жорий этилиб, бу ўз навбатида маҳсулотларнинг халқаро бозорларда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистонда ипакчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион ёндашувлар ҳам фаоллаштирилмоқда, бу эса мамлакатнинг ипакчилик саноатини янада ривожлантиришга ёрдам беради. Мазкур соҳада давлат томонидан берилаётган субсидиялар ва солиқ имтиёзлари, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларига ажратилаётган маблағлар ипакчиликни янада ривожлантириш учун муҳим омил ҳисобланади. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг ипакчилик саноатини янги босқичга кўтаришга ва унинг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Амударё туманида ҳам ипак қуртини боқиш ва пилла етиштиришга катта эътибор қаратилади. Туманда ҳар йили  Қорақалпоғистон бўйича карвони энг оғир ва салмоқли бўлган пилла хирмони бунёд этилади. Амударёлик пиллакорлар бу йилги мавсумни ҳам уюшқоқлик билан ўтказмоқдалар. Ҳар йили пиллачилик билан шуғулланиб, даромад топаётган оилалар бу йил ҳам ипак қурти қутиларини олиб, парваришлашни аллақачон бошлаб юбордилар.

Пиллачилик соҳасида асосан қишлоқ аёл-қизлари мавсумий иш билан банд бўлишади. Шу сабабли туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова пиллакор хотин-қизлар ҳолидан хабар олиб, ипак қуртини парваришлаш жараёни билан яқиндан танишиб, бу борада юзага келаётган муаммоларни тегишли масъуллар иштирокида тезкор бартараф қилиш чорларини кўриб келмоқда.

Ипак қурти парваришининг ҳам ўзига хос машаққати ва сир-асрорлари бор. Энг аввало уруғларнинг сифати ва парвариш шароитлари маҳсулотнинг, яъни олинадиган пилланинг сифатига таъсир кўрсатади. Ипак барча даврларда ҳам харидоргир маҳсулот бўлиб келган. Шу сабабли ҳам Республикамизда сифатли пилла хом ашёси етиштириш, етиштирилган пилладан жаҳон стандарти талабларига жавоб берадиган юқори сифатли хом ипак олиш, ипакли маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва ассортимент турларини кенгайтириш, таннархини камайтириш, маҳсулот сифатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу ҳаракатларнинг қанчалик самарали бўлиши энг аввало ипак қурти боқувчи пиллакорларга боғлиқ. Буни тўғри англаб етган пиллакорлар ўз ишларини сидқидилдан бажариб, ипакчилик тармоғининг ривожига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ушбу тармоқнинг ривожланиши келгусида пиллакорларнинг даромад манбаини янада оширибгина қолмай, етиштирилган пилла миқдорининг кўпайишига, ундан олинадиган хом ипак, ипакли маҳсулотлар миқдорининг ортишига ҳамда хорижий давлатларга экспорт қилиш ҳажмининг кўпайишига шароит яратади. Бу эса ўз навбатида Республикамиз иқтисодиётининг ривожланишига ҳамда аҳоли турмушининг янада фаровон бўлишига таъсир кўрсатади.

Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова пиллакор хотин-қизларга уларнинг меҳнатлари қанчалик муҳим иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини тушунтириш билан бирга пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш, касаначиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар бермоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026