"Эсимда ўша дамлар, ўзи учар гиламлар..." Ёхуд мутолаа оиладан бошланади
Instagramдан бўшамайдиган ота билан, дугоналари билан телефонда соатлаб гап сотадиган онанинг фарзандига китоб ўқи дейиши таъсирлими? Ёки аввало ўзлари чинакам китобхон бўлиб, ибрат кўрсатиб, болам, китоб ўқигин! Илм олиб биз кам бўлганимиз йўқ, деган сўзлари юракка яқинроқми?! Албатта иккинчи вариант тўғри.
Ахир, тарбия ва маънавият деган тушунчалар дастлаб оилада шаклланади. Тарбия оилада ўргатилади, ўрганилади, қулоқ осилади ва амал қилинади. Хуллас, комил фарзанднинг ота-онаси бўлишни истайсизми, унда ўзингизам комил ота-она бўлинг. Биз хоҳлаймизми, йўқми олманинг тагига олма тушади, банан эмас...
Яқиндагина "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг "Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари" номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган "Маҳалламизнинг энг зиёли оиласи" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловда фаол қатнашган уч нафар оила соҳиб ва соҳибалари, жумладан, туманимизнинг Дўрман ОФЙдан Умидбек Уринбоевлар оиласи, Дурунки МФЙдан Соҳиба Бозорбоэва ҳамда Ўзбекистон МФЙдан Алишер Бобожонлар оиласи энг зиёли ва китобхон оилалар сифатида эътироф этилиб, "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг фахрий ёрлиқлари ва бадиий адабиётлар тўплами билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирга туман маънавият ва маърифат бўлими ходими Маҳмуд Эшмонов ҳам ташриф буюриб, у ҳам ғолибларга бўлим номидан китоблар совға қилди.
Танлов иштирокчилари грант лойиҳаси ижрочиларига миннатдорчилик билдириб, ушбу китоблар оилалари ва маҳалладошларининг маънавий оламини бойитишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Азиза Мадраҳимова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶