12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Иқтисодиёт 👁 425

“Ал-кафил бизнес пласт” МЧЖ ички бозорни юқори сифатли пластмасса маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда

“Ал-кафил бизнес пласт” МЧЖ ички бозорни юқори сифатли пластмасса маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда

Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва унинг жаҳон бозорига кириб боришини таъминловчи асосий омиллардан бири соҳалар бўйича экспорт салоҳиятини ошириш ҳисобланади. Шу мақсадда ўтган йиллар давомида мамлакатимизда кўплаб эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари ташкил этилди. Уларда мингдан ортиқ лойиҳалар ишга туширилган бўлиб, 100 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди ва республикамизда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди.

Дарҳақиқат, кейинги даврда ҳар бир туманга саноат кириб бориб, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқариш субъектлари пайдо бўлмоқда. Амударё туманида ташкил этилган кичик саноат зонасида фаолият юритувчи “Ал-кафил бизнес пласт” масъулияти чекланган жамияти ҳам йилдан-йилга ривожланиб, нафақат туманимиздаги, балки бошқа ҳудудлардаги бозорларни ҳам ўзининг сифатли пластмасса маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

“Ал-кафил бизнес пласт” масъулияти чекланган жамияти 2019 йилнинг апрель ойида ташкил қилинган эди. Шу йили ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаши учун Халқ банки томонидан 37 минг АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олди. Хитой Халқ Республикасидан пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи дастгоҳлар олиб келиниши натижасида халқ кундалик турмушида фойдаланиладиган 10дан ортиқ турдаги пластмасса  буюмлари ишлаб чиқарила бошланди. Ўша даврда МЧЖда 10 нафар ишчи ходим фаолият юритган бўлса, бугунги кунда 15 нафар тажрибали ходим меҳнат қилмоқда.

Мазкур жамият томонидан 4 хил турдаги, ҳар хил кичик ва ўрта ҳажмдаги хўжалик ва уй-рўзғор учун идишлар ишлаб чиқарилади. Жорий йилда ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан янги дастгоҳлар олиб келинди. Бунинг натижасида яна 6 хил турдаги пластмасса маҳсулотлари, жумладан ҳар хил ҳажмдаги катта идишлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди ва қўшимча иш ўринлари ташкил этилди.

Ҳозирги кунда “Ал-кафил бизнес пласт” МЧЖда иш вақти 3 сменада ташкил этилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ой сайин ошиб бормоқда. Масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда маҳсулотларини Қорақалпоғистондан ташқари Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига етказиб беради.

“Ал-кафил бизнес пласт” масъулияти чекланган жамияти хорижий ва қўшни давлатларда ташкил этилаётган “Made in Uzbekistan” кўргазмаларида фаол иштирок этади. Яқинда Қозоғистон Республикасида ташкил этилган саноат кўргазмасида мазкур корхона ходимлари ҳам иштирок этиб, юқори сифатли пластмасса маҳсулотлари билан Амударё туманининг ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш этишди.

Шу кунларда корхона раҳбарияти маҳсулотларини қўшни давлатлар, яъни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаларига экспорт қилишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳалар амалга ошиши натижасида яна кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026