12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:07
Адабиёт 👁 3,878

ХАР КЎНГИЛДА БИР ОРЗУ

ХАР КЎНГИЛДА БИР ОРЗУ

Меҳри хола қишлоқдаги қариндошлариникига меҳмонга бормоқчи бўлиб, йўлга чиқди. Кун бирам иссиқ, "ёндираман”, дейди. Қишлоққа яқинлашган сайин машина ойнасидан тоза ҳаво кириб, холанинг дили яйради. Боғлардан таралаётган мевалар ҳиди димоғини қитиқлади.

Меҳри холани қариндошлари жуда яхши кутиб олишди.

Уй эгаларининг фарзандлари холани ўраб олишди.

- Мен 7-синфда ўқийман, мен эса 4-синфда таҳсил оламан, мен бўлсам, 8 ёшдаман, - дея чуғурлашди болалар. – Сизни энди уйингизга қўйиб юбормаймиз, – дейишиб, холага гирдикапалак бўлишди.

Эрталаб юз-қўлларини ювган болалар хонтахта атрофига келиб ўтиришди. Уларнинг салом бермай, кириб келганидан Меҳри холанинг кўнгли бироз хижил бўлди. Болалар  нонушта қилиб бўлишганидан кейин:

- Болаларим, сизлар бир уйда яшасаларинг ҳам эрталаб бир-бирингизга, айниқса катталарга салом беришларингиз керак. Кечаси эса хайрли тун тиласаларингиз, бир-бирингизга меҳрингиз янада ортади, - деди.

Эртасига ўғил-қизлар қўллари кўксида, "ассалому алайкум”, деб кириб келганларини кўришган ота-онанинг ва Меҳри холанинг юзларида гўё қуёш балқигандек бўлди...

* * *

Рихси холанинг шаҳар бозорини айланиб, кўзи қувонади. Бозорда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Мўл-кўлчилик, тўкинчилик. "Кўз тегмасин юртимизга” дея ўйлади хола бозор айланаркан.

Хола уйига қайтиш учун йўловчи машинага чиқди. Машинада 30 ёшлар чамасидаги йигит, 15-16 ёшлар чамасидаги икки нафар ўғлонлар ўтиришган экан. Хола ўтириши билан машина ўрнидан жилди. "Шаҳар бирам гўзал, йўлнинг икки тарафида кўркам бинолар кўзни олади-я”, қувонди хола атрофни томоша қиларкан.

Бир уй ёнида 12-13 ёшдаги 2-3 нафар ўғил болаларнинг миллий ўйинимиз "ланги” ўйинини ўйнашаётганига кўзи тушган 30 ёшлар чамасидаги йигит: 

- Анавиларни қаранг, анови болалар "ланги” ўйинини ўйнашаяпти. Мен кўп пайтдан бери болаларнинг бу ўйинни ўйнашганини кўрмаган эдим. Биз ёш пайтимизда ўйнар эдик, - дея ҳайратланди.

Йигитнинг болаларча қувониб гапиришидан унинг болалигини қўмсаётганини сезган Рихси хола:

- Ҳа биз ҳам болалигимизда "беш тош”, "мени топ”, "ип сакраш” ўйинларини ўйнардик. Бу ўйинлар бизнинг миллий ўйинларимиз. Сенинг ҳам ўғил-қизларинг бўлса, ўргатсанг, улар ҳам ўйнайдилар. Миллий ўйинларимиз ҳам бизларнинг бойлигимиз. Авлоддан-авлодга ўтгувчи бу ўйинларимизнинг хосиятлари кўп. Масалан: шу "ланги” ўйинида болаларнинг оёқ мушаклари чиниқади, бақувват бўлади, қон айланиши яхшиланади. "Ким топар” ўйинида боланинг онги ўсади, "беш тош” ўйинида қўл бармоқларининг сезгирлиги ошади. Ҳозирги пайтда болалар телевизор қаршисида кўпроқ  ўтиради, компьютер ўйинлари ўйнайди, жуда бўлмаса, телефон билан машғул. Телевизор кўрмасин, компьютер ўйнамасин, телефон ушламасин, демаймиз, лекин ҳар нарса меъёрида бўлгани маъқул, – деди хола.

Холанинг бу оқилона мулоҳазасидан кўнгли жўш урган ҳайдовчи ҳам, 30 ёшдаги йўловчи ҳам. – Миллий ўйинларимизни албатта болаларимизга ўргатиш керак, - дейишди. Машинадаги иккала ўғил боланинг ҳам миллий ўйинларимизга қизиқишаётгани юз-кўзларидан сезилиб турарди.

* * *

Умр оқар дарё, дейишгани рост экан. Мана 50 ёшдан ҳам ўтиб қолдим. Ёшликда чарчаш нималиги ҳеч билинмас экан.  Энди мана машина бекатига етгунча чарчаб қоляпман-а, - деган хаёллар билан қадам босиб келаётган аёлнинг хаёлини эркак кишининг "Сарвимисан?” деган овози бўлди.

Рўпарада бир синфда таълим олган синфдоши Бахтиёр турарди.

Кўп йиллардан бери бир-бирларини учратмаган синфдошлар қуюқ сўрашишди. Оила ҳақида гап кетар экан, Бахтиёр:

- Турмуш ўртоғим қазо қилганига икки йил бўлди. Ўғилларимни уйлантирдим, қизларимни узатдим. Умр йўлдошсиз эркак кишига жуда қийин бўларкан, - деди.

- Тақдирда борини кўраверасан ҳам, кўнаверасан ҳам. Эрим қазо қилганига 10 йилдан ошди. Оила юкини бир ўзим кўтаришим осон бўлмади. Шукурлар бўлсин, ўғилни уйлантириб, қизни узатиб, бўйнимдаги бурчни ўтадим. Энди неваралар бор. Шулар учун яшашда давом қиляпман... Сўнг бир зум тин олдида, синфдошига:

- Ёлғизлик қийин кечиши маълум. Тенгингиз топилар, уйланиб олинг, - деди Сарви.

- Сен турмушга чиқмайсанми? дея ҳазиломуз кулиб қўйди Бахтиёр.

- Ҳазилингиз ҳам бор бўлсин. Шу ёшда турмушга чиқиб, болаларим юзини ерга қаратайми? Энди кеч. Айтишади-ку ўзим учун яшай деганда, умр тугаб қолар экан, деб.

Шу орада автобус ҳам келиб қолди.

- Майли, соғ бўлинг, - дея хайрлашиб автобусга чиқаркан, синфдошининг маъюс нигоҳи Сарвини кузатиб қолгандай бўлди...

Гулнора ЮСУПОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026