28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:25
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,205

ПИЛЛА ХИРМОНИ ЮКСАЛДИ

ПИЛЛА ХИРМОНИ ЮКСАЛДИ

демак, даромад ҳам мўл бўлади

Пешқадамлик ва меҳнатсеварлик биз пиллакорларга хос хусусият бўлиб, бир ойлик ипак қурти боқиш мавсумида бу хусусиятлар тўла намоён бўлади ҳамда ўзининг самарали натижаларини мўл пилла хирмонларида кўрсатади. Ҳар йили барвақт ипак қуртларини парваришлашга киришиб, мўл ҳосил олишга одатланган 215 та фермер хўжаликларидаги 3564 нафар пиллакорларимиз бу йилги мавсумда 4167 қути маҳаллийлашган ипак қуртларини илғор тажрибалар асосида парваришлаб, мўл пилла ҳосили етиштиришга муваффақ бўлдилар ва 243,5 тоннадан зиёд аъло навли пилла ҳосилини етказиб бердилар. Бу билан уста пиллакорларимиз мамлакатимиз бойлигига бойлик қўшиб, ички  бозоримизни қимматбаҳо саноат хом ашёси билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшдилар.

Мўл пилла ҳосилини ипак қуртларининг мустаҳкам озуқа базасисиз тасаввур қилиш қийин, албатта. Туманимиз бўйича 1039 гектар тутзорлар ва қаторлаб экилган 772 минг туп тут дарахтлари ҳар йили яхшигина барг ҳосили бериб келмоқда. Озуқа базамизни янада мустаҳкамлаш мақсадида бу йил эрта баҳорда 71 мингдан зиёд тут кўчатларини экдик. Шу билан бирга Хитойдан мўл барг ҳосили берадиган 186 минг туп тут кўчатларини келтириб, "Амударё-Панашам” фермер хўжалигида 9 гектарга, "Тўлқин” ва "Оқ олтин” овулларининг ҳар бирида уч гектардан тут плантация қилиб экилди. Булар албатта, яна бир неча йилдан кейин ўзининг самарали натижаларини беради.

Май ойи пиллакорларимиз учун энг қизғин иш фасли бўлди. Пиллакорларимиз кунни тунга улаб, ипак қурти боқиш билан машғул бўлдилар. Шундай қизғин иш кунларида "Манғит пилла” МЧЖнинг бош пиллахонасини ва Хитой қишлоғидаги пилла ҳосилини қабул қилиш ва сақлаш шохобчасини таъмирлаш ишлари сифатли ниҳоясига етказилди. Бу йил пилла ҳосилини қабул қилиш ва сақлаш ишлари икки жойда – Манғит шаҳридаги бош пиллахонада ва Хитой пиллахонасида ташкил этилди. Пиллакорларимизнинг роппа-роса бир ойлик фидокорона меҳнатларидан кейин, яъни 23-24 май кунларидан бошлаб дастлабки пилла ҳосилини қабул қилишга киришилди. Биринчилардан бўлиб "Тўлқин” овулидаги илғор пиллакор Гулзира Абдуллаева бир қути ипак қуртидан 65 килограмм ўрнига 90 килограммдан ортиқ, "Ўрта қалъа” овулидаги Зарипбой Юсупов ва Хосият Пирназароваларнинг ҳар бири бир қути ипак қуртидан 80 килогарммдан, "Холимбег” овулидан Саломат Болтабоева бир қутидан 91 килограмм, "Қиличбой” овулидан Роҳатой Қурбонбоева бир қутидан 75 килограмм юқори навли пилла ҳосилини топшириб, йиллик шартномавий режаларини 120-140 фоизга адо этдилар ва мавсум хирмонини бошлаб бердилар. Мўл пилла хирмонларини бунёд этишда "Тўлқин”, "Чойкўл”, Бобур номли "Оқ олтин” ва "Холимбег” овуллари пиллакорлари пешқадамлик қилдилар. "Қиличбой”, "Ўрта қалъа”, "Қипчоқ”, "Куюк кўпир” ва "Дўрман” овуллари пиллакорлари ҳам туманимизнинг бугунги сарбаланд пилла хирмонларига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар.

Бош пиллахонамизда пилла ҳосилини қабул қилиш билан баробар пилла ҳосилини дастлабки технологик ишлов беришдан ўтказиш ишлари ҳам пешма-пеш амалга оширилмоқда. Ишлов берилган пилла хом ашёси ўзининг кондицион меъёрига келгач, яъни, стандарт даражасида қуритилгач, ўзимиздаги "Asia Silk” Вьетнам шўъба корхонасига жўнатилади ва у ерда технологик ишлов берилиб, хом ипак маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотлар эса буюртмачи саноат корхоналарига жўнатилади.

Давлатбой ХЎЖАҚОВ,

"Манғит пилла” МЧЖ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026