14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:12
👁 6,747

ҲАР МАНЗИЛДА ҲУРЛИК НАФАСИ

ҲАР МАНЗИЛДА ҲУРЛИК НАФАСИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги олдидан

Дўрман овули:

Дўрман! Туманимизнинг йил сайин ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзига хос ўрни бор, заҳматкаш ва омилкор инсонлар юрти. Барча жабҳаларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарасидан кейинги йилларда овул ҳаёти ўзгача чирой касб этди, турмуш фаровонлиги ошди. Бир томони Туркманистон давлати билан чегарадош, қолаверса, Хоразм вилоятига яқин ҳудуд бўлган бу макон аҳолиси бошқа овуллардан фарқли, кўпмиллатли. Хусусан, ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман, рус, татар каби турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшашмоқда, мустақилликни мустаҳкамлаш, ўз юртини кўз қорачиғидек асраб, янада равнақ топтириш йўлида бир  жон-у бир тан бўлиб меҳнат қилишмоқда, ўз турмушини кун сайин ўз  қўллари билан обод қилишмоқда.

Овулда бугунги кунда 16 та фермер хўжаликлари, 28 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 13 та шоли, ун хорозлари, 26 та хусусий дўконлар, 2 та гўшт дўконлари, 4 та ФАП, 1 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та касб-ҳунар коллежи, 4 та умумтаълим мактаблари фаолият юритмоқда.

 

Юксалиш – меҳнат меваси

Ҳар қандай тараққиёт эзгу мақсадлар йўлида қилинган меҳнатлар самарасидир. Овулда ўз оиласининг обод, фаровонлигини таъминлаб, юртдошларига ҳам қайишаётган тадбиркорлар кўп.

Якка тадбиркор Раъно Вафоева хусусий дўкон очиб, кундалик эҳтиёж моллари билан савдо қила бошлаганида қисқа вақтда дўкон  пештахталарини бунчалик тўлдириб ташлай оларман, деб ўйламаган ҳам бўлса, эҳтимол? У ҳар бир ишни пухта олиб боришга интилди, ҳисоб-китобни қатъий   юргизди ва олаётган даромади ҳисобига аҳолига керакли молларнинг турини кўпайтирди. Дўкон биносининг кичкина бир хонасида тикувчилик цехи ташкил этди. Қизи Нафиса Оллабергановани элита пардалари тикиш чеварига шогирдликка бериб, ҳунарли қилди ва қариндоши Омонгул Йўлдошева икковига иккита тикув машинаси сотиб олиб бериб, ишга қўшди.

Бугун Нафиса ва Омонгуллар тиккан нафис ва бежирим, замонавий андозалардаги пардалар ҳаммага манзур бўлаётгани боис буюртмаларнинг изи узилмайди.

 Овул кўркига-кўрк

қўшиб турган икки қаватли маҳобатли, атрофи дид билан экилган гуллар, манзарали, мевали дарахтлар билан янада ўзгача нафосат касб этиб турган улкан бино – Дўрман  қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи овул ёшларининг турли  касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллашида муҳим омил бўлмоқда.

Касб-ҳунар таълими маскани 2003-2004 ўқув йилида фойдаланишга топширилган бўлиб, 720 ўқувчи ўринга мўлжалланган. Таълим-тарбия олиб, касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаётган 1202 нафар ўқувчиларнинг 387 нафари коллежни жорий йилда 11 та йўналиш бўйича битириб, мустақил ҳаётга учирма бўлдилар. Уларнинг 149 нафари олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари топширган бўлсалар, қолганлари ўз ихтисосликлари бўйича ишга жойлашдилар.

2013-2014 ўқув йили учун 8 та йўналишда 420 нафар ўқувчилар қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, бу жараён давом этмоқда. Коллежда фан хоналари, ўқув-тажриба лабораториялари, спорт зали мавжуд бўлиб, ўқувчиларнинг бугунги кун талабига мос таълим-тарбия олиб, касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллашларига хизмат қилмоқда. Шунингдек ўқув-тажриба участкасида ўқувчилар олган назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлайдилар.

Тажриба участкасидаги барча ишларни устозлари назоратида ўқувчиларнинг ўзлари олиб борадилар. Қишлоқ хўжалик техникаларининг ишлаш жараёни билан танишадилар.

18 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари, 50 нафар олий маълумотли устоз-ўқитувчиларнинг ўқувчи-ёшларни илмли, зукко, интилувчан ва малакали касб-ҳунар эгаси қилиб тарбиялашдек эзгу мақсадлар йўлидаги меҳнатлари ўз натижасини бераётир. Коллеж битирувчилари орасидан олий ўқув юртларида ўқиётганлари, ҳунари орқасидан обрў-эътибор топаётганлари ҳам кўпчилик. Ўтган йили коллеж ўқувчиларининг "Шунқорлар” гуруҳи Урганчда бўлиб ўтган Республика "Ёш чегарачилар” ҳарбий спорт мусобақасида қатнашиб, беллашувнинг 12 та медалини енгиб олишга муваффақ бўлди.

Шунингдек ҳарбий таълим фани ўқитувчиси Отамурод Юсупов 2012 йилда ўқувчиларни чақириққача тайёрлаш бўйича мамлакатимиз миқёсида ўтказилган танловда учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

- Бу коллежимиздаги барча ўқитувчиларимизни, ишлаб чиқариш таълими усталарини ўз касбига янада масъулият билан ёндошишга, сидқидилдан меҳнат қилишга чорлади, - дейди касб-ҳунар таълими маскани директори муовини Гулчеҳра Жуматова.

 "Оқ олтин” овули

Имкон топиб

Излаган имкон топар, изламаган баҳона. Бу иборанинг нақадар ҳақлилигига чор-атрофимизга қараб ҳаммамиз қайта-қайта иқрор бўламиз. Ишбилармон, тадбиркор кишиларнинг юртимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятига ҳавас қиламиз.

Жумуртовдаги саноат корхоналаридан бирида ишлайдиган оқ олтинлик Баҳром Янгибоевнинг оиласи кейинги йилларда бироз иқтисодий ночорликни бошидан кечирди. Болалар улғайса, ташвишлари ҳам улғаяркан-да, корхона бераётган маош барига камлик қилди. Эр-хотин иккови ўтириб бу масалани ҳал қилиш йўлларини излашди, ахийри тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қарор қилишди. Уйларига шоли, ун хорозлари қуриб ҳам овулдошларининг кунига ярашди, ҳам оиласини ночорликдан қутқаришди. Ўтган йили Баҳром тадбиркорлик фаолиятини яна кенгайтириб, увада пахталарни тозалаш цехини ҳам қуриб, ишга туширди.

Бу ишларни амалга оширишда унга турмуш ўртоғи Муҳаббат Юсупова, ўғли Зокирлар яқиндан ёрдам беришмоқда.

 

"Тўлқин” овули:

Тобора ривожланиб, фаолият тури кенгайиб бораётган фермер хўжаликлари ҳақида гап кетганда, "Тўлқин” овулидаги ака-ука фермерлар – Шуҳрат, Қудрат, Ислом Маткаримовлар тилга олиниши бежиз эмас.

Шуҳрат Маткаримов чорвачиликка ихтисослашган "Тўлқинли Исмоил чорвадор”, Қудрат кўптармоқли "Амударё соҳили” Ислом эса янги соҳа – балиқчиликка ихтисослашган "Аму тўлқини балиғи” фермер хўжаликларини ташкил этишганига ҳали кўп бўлмаса-да фаолияти кўплар ўрнак олса, арзигулик.

Ака-укаларнинг тинмай изланиб, ўрганиб, интилиб фермер хўжалигини равнақ топтириш йўлида қилаётган меҳнатлари бежиз кетмаяпти.

Улар мамлакатимизда фермерлик фаолиятининг ривожланиши учун аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қишлоқ мулкдорларига қаратилаётган эътибордан унумли фойдаланиш эвазига кўпгина ютуқларга эришмоқдалар.

"Тўлқинли Исмоил чорвадор” фермер хўжалиги ташкил этилган 2009 йилда 67 бош қорамоли бўлган бўлса, бугунги кунда 120 бошдан ошди. Асосан бўрдоқи молларни парваришлаш учун ихтисослашган хўжаликда етиштирилган маҳсулот туман марказидаги ўз махсус савдо дўконида сотилмоқда. Буларни амалга оширишда овулнинг беш нафар йигити доимий иш билан таъминланган. "Амударё соҳили” фермер хўжалиги ҳам ўтган йилни барча соҳаларда фойда билан якунлади. Янги соҳа – балиқчиликка ихтисослашган "Аму тўлқини балиғи”, фермер хўжалигида иккита инкубация цехи ишга туширилиб, ўтган йили 100 минг дона, жорий йилда 200 минг дона бир йиллик балиқ чавоқлари етиштирилди ва туман ҳудудидаги 67 та фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб берилди. 5 гектарлик ҳовузда маҳаллий балиқ турлари парвариш қилинмоқда ва шу йилнинг кузида балиқ овлаш бошланади.

Мазкур хўжаликларда овулнинг 70 нафардан зиёд йигит-қизлари иш билан таъминланган.

 Тажриба ва илм мужассам бўлса...

Илгарилари деҳқончиликда пишиқчилик деган давр бўлар эди. Ҳозир бозорларимизда йилнинг исталган даврида исталган  полиз маҳсулотларини, сабзавотларни, меваларни харид қилиш мумкин. Илм-фан тараққиёти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ана шундай даражага етказди.

Орамизда шундай инсонлар борки, деҳқончиликда ҳам илми, ҳам омилкорлиги, тажрибаси туфайли юқори ҳосил олишда кўплар ўрнак олса, арзийди.

Тўлқинлик асли касби ўқитувчи Пўлат Абдураҳмонов ана шундайларнинг бири. Интилувчан йигит овулда биринчилардан бўлиб ун, шоли хорозларини  қуриб, ишга туширди. Оиласи  томорқасида турли мева, сабзавотлар етиштириш билан чегараланмай, 1 гектар ижара ери, 35 сотихлик деҳқон хўжалиги еридан ҳам унумли фойдаланаяпти.

Бу йил кўкламда у деҳқон хўжалиги ижара ерида 300 туп олма, 300 туп анор кўчати экди ва дуркун ривожланишига эришмоқда. 150 тупдан зиёд нок, олма дарахтлари мевасидан одамнинг завқи келади.

Мевали, манзарали дарахтлар тупидан бир-икки қарич юқорисидан шол мато билан белбоғсимон қилиб ўралганини кўриб ҳайратландик.

- Бу текинхўр кушандаларга тузоқ, - дейди деҳқон йигит кулиб. – Биласизми, улар куннинг энг иссиқ вақтида дарахт тагига тушиб соя тупроқда жон сақлашади, кечқурун яна озиқлангани дарахтга тирмашади. Шундай вақтда бу "белбоғ” уларга тузоқ бўлади. Шунинг учун дарахтларимга бошқаларга ўхшаб қайта-қайта дори сепавермайман-у лекин меваларимизга қурт камдан-кам тушади.

- Унинг ҳар бир отизига қараб ҳайратланмай, "баракалла”, демай иложингиз йўқ. Олма, анор кўчатлари орасида сархил қовунлар пишиб турган бўлса, олмазор ораларилиғидаги буғдой ўрнига сабзи экилибди. Отиз четларида боғлоғлик турган зотдор моллар ҳам оила аъзоларининг меҳнатини кўз-кўз қилиб турибди.

Бу ишларда оила бекаси Зулфия, фарзандлари Сабоҳат, Муҳаббат, Фурқат, Дониёрлар доим Пўлатга кўмакдош. Ўз турмушини ўз меҳнатлари билан зийнатлаган оила турмуши кўпларга ибрат бўлгулик.

  Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019