МАҲОРАТЛИ ШИФОКОРЛАР ТУФАЙЛИ ШИФО ТОПДИМ
Саломатлик – энг бебаҳо бойликдир. Шу боисдан ҳам юртимизда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, ғамхўрлик қилиш яхши йўлга қўйилган. Республика кўз касалликлари шифохонасига даволаниш мақсадида бориб, буни ўз ҳаётимда ҳис этдим.
Касалхонада соҳага оид янги замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида қилинаётган жарроҳлик амалиётлари мени ҳам дарддан фориғ қилди. Ҳозир шундай дориломон кунларда кексалик чоғимда атрофимни яна равшан кўра олганимдан қувониб ўтирибман. Касалхонага шифо излаб келган юртдошларимиздан ҳар куни 25-30 нафарининг кўз қароғлари очилиб, дардига малҳам топиб кетаётганликларининг гувоҳи бўлдим.
Ҳар бир касбнинг ўзига хос машаққатлари, муаммолари бўлади. Инсон қачонки ўз касбини чуқур билсагина ҳурмат-эътиборга лойиқ бўлади.
Томирида табобат илмининг султони Ибн Сино қони оқаётган Солиев Яҳё, Султонов Руслан, Мадаминов Абдулазиз каби шифокорларнинг фидойи меҳнатлари туфайли мен ҳам шифо топдим.
Муомала одоби, касбий маҳорати билан юртдошларимизнинг хира тортган кўзларини равшан қилаётган Республика кўз касалликлари шифохонаси шифокорларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Жумагул Қўшжонова, меҳнат фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶