12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:18
Иқтисодиёт 👁 4,266

Бюджет Кодекси – қонунчилигимиздаги янгилик

Бюджет Кодекси – қонунчилигимиздаги янгилик

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат молиясини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, бюджет сиёсати устувор йўналишларини тартибга солиш мақсадида қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2013 йил 26 декабрь куни эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун ҳам шулар жумласидандир. Мазкур Қонунга асосан 2014 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси кучга кирди.

Бюджет Кодекси умумий ва махсус қисмлар, 9 бўлим, 28 боб ва 192 та моддадан иборат бўлиб, мазкур ҳужжат шу вақтга қадар бюджетни тартибга солиб келган «Бюджет тизими тўғрисида»ги ва «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунларни, бюджет жараёнининг алоҳида масалаларини тартибга солувчи олтита Қонунни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорларини, ҳукумат қарорларини ҳамда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қамраб олган.

Кодексда айни пайтда амалда бўлган меъёрлар кенгайтирилиб, бюджет жараёни иштирокчиларининг ваколатлари, давлат томонидан маблағ жалб қилиш, бюджет ижроси устидан назорат ва бюджет қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни акс эттирувчи янги моддалар қўшилган.

Ушбу Кодекс тараққий этган мамлакатларнинг бу борадаги илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, ҳужжатда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қамраб олинган, бюджет маблағларининг манзиллилик ва мақсадлилик хусусияти, бюджет маблағларидан натижавий ва самарали фойдаланиш, ягона ғазна, масъулият, оммавийлик ва ошкоралик каби қўшимча тамойиллар киритилган ва тушунчалар рўйхати кенгайтирилган.

Бюджет Кодекси амалдаги Солиқ Кодекси билан биргаликда ягона унификациялаштирилган, халқаро стандартларга жавоб берадиган, давлат молияси қонунчилиги базасини шакллантириш имконини берадиган ҳужжатдир.

Маълумки, ҳар йили мамлакатимизда давлат бюджетининг 60 фоизга яқини аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Ушбу Кодексда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, уни сарфлашнинг натижавийлиги ва самарадорлиги, ғазнанинг ягоналиги, жавобгарлик, очиқ-ойдинлик яъни ошкоралик каби бюджет тизимининг асосий тамойиллари киритилгани ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли турмуш даражасини яхшилашга йўналтириладиган маблағларнинг манзилли ва мақсадли сарфланишига ҳамда унинг устидан самарали назорат ўрнатилишига хизмат қилади.

Айтиш керакки, ҳар қандай давлатнинг самарали фаолият юритиши кўп жиҳатдан тўғри шакллантирилган бюджетга боғлиқ. Нафақат давлат мажбуриятлари ва ижтимоий кафолатлар бажарилиши, балки мамлакат ривожининг стратегик мақсадларига эришилиши бюджет маблағлари қандай тамойиллар асосида, қандай усулда шакллантирилиши ва ишлатилиши, бюджет сиёсати қандай устуворликларни амалга оширишига ҳам боғлиқ.

Кодексда назарда тутилган меъёр ва қоидаларнинг амалга оширилиши бюджет жараёнининг ҳамма босқичлари ҳамда даражаларида ягона ҳуқуқий меъёр ва ёндашувлар қўлланилишини таъминлаб, бюджет жараёни барча иштирокчиларининг фаолиятини енгиллаштиришга, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилади.

Мадамин КАЗАКОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Кенгашнинг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026