13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:02
Саломатлик 👁 770

ҚЎЛИ ЕНГИЛ ШИФОКОР

ҚЎЛИ ЕНГИЛ ШИФОКОР

Биласизми, одам жони қил устида турганини сезганида ё дард жуда қаттиқ азоб берган вақтидагина соғлиги қадрини ва демакки, ҳаёт қадрини чуқур англайди, жудаям яшагиси келади. Бундай вақтларда, албатта, саломатлик посбонлари ёрдамга келади. Азоб исканжасидан қутқариб, яшаш завқини тотишингизга сабабчи бўлган инсон эса назарингизда кўзингизга фариштадай кўринади, ундан бир умр миннатдор бўлиб яшайсиз.

Бундай ҳолат бошимдан 10 йилларча олдин ўтган бўлса-да, ширин сўзи, муолажаси билан соғлом ҳаётга қайтарган туман Тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлими мудири Гулнора Гулмоновадан ҳамон миннатдор бўлиб яшайман. Очиғини айтганда, менингдек ундан даво топиб, соғлом яшаётганлар туманимизда кўпчиликни ташкил этади. Биргина жорий йилнинг ўзида 1171 нафар бемор бўлимда даволаниб, соғайиб оиласи бағрига қайтди. Бу ерда икки олий тоифали шифокорлар – Гулнора Гулмонова ва Рустам Авезовлар, шунингдек, 12 нафар ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилишади.

Неврология бўлимида асосан бош мияда қон айланишининг бузилиши, бош ва орқа мия яллиғланишлари, инсультлар, периферик асаб тизими, психосоматик ва вегитатив нерв тизими касалликлари самарали даволанмоқда. Тинмай ўқиб, изланиб малака ва маҳоратини ошириб боришга ҳаракат қиладиган Гулнора беморларни дори-дармонлар билан бир қаторда игна терапеяси усулида ҳам даволайди. Бу, албатта, ўзининг ижобий самараларини бераяпти. Бўлимдаги жиддий неврологик касалликларга чалинган беморлардан ортиб, у бирлашма бошқа бўлимларидаги беморларнинг ҳам ўз соҳасига оид касалликларини аниқлаб, даво муолажалари буюради ҳамда даволанишини назорат қилиб боради.

Тиббиёт соҳасида қарийб 27 йиллик иш фаолиятига эга Гулнора Гулмонова соғликни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга ҳисса қўшиш мақсадида икки йил олдин туманимизнинг Тошёп овулида “Аму шифо мед” хусусий амбулатор физио-терапевтик клиникаси фаолиятини ҳам йўлга қўйди ва клиника халқимиз соғлигини сақлашдек эзгу мақсад йўлида фаолият юритмоқда. Бу ерда даволаниб, шифокор Гулнорадан миннатдор бўлиб оиласи бағрига қайтаётганлар кўпчилик. У яқинда Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида “Элнинг энг яхши неврологи” номинацияси учун ўтказилган танловда фахрли биринчи ўринни эгаллади. Аслида унинг учун меҳнатлари юртдошларимиз томонидан ҳурмат билан тилга олиниши, қўли енгил шифокор, дея алқашлари ҳар қандай мукофотлардан ҳам улуғ.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026