12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:52
👁 4,769

МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ

МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ

МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ

ёки Шавкат Чоршамовнинг музейи хусусида

Туманимизнинг «Ўрта қалъа» қишлоғида Шавкат Чоршамов исмли ажойиб табиатли инсон яшайди. У кишини яхши билганлар: «Ҳеч тиниб-тинчимайдиган одам, меҳнаткаш, ибратли оила соҳиби», - дея таърифлашади. Билмаганлар эса: «Ўзига фойдаси тегмайдиган ишларга бошини қотириб юради, нафақадаги ўқитувчи, дам олиб ётмайдими уйида?» - деб қўяқолишади.

Шавкат Чоршамовнинг ўзи тамоман бошқача фикрда:

- Дам олиш – уйдан чиқмай ётиш дегани эмас, бундай хаёлга боришнинг ўзи маънавиятсизлик. Масалан мен, бир кун меҳнат қилмасам ҳам зерикиб қоламан, ҳам ўзимни ёмон ҳис қила бошлайман. Демак, ёши улғайган одам учун меҳнат – саломатлик томон элтувчи йўл, қолаверса, меҳнатга ошно бўлиш эмас, меҳнатдан узоқлашиш – инсон рухиятини емиради, - дейди Шавкат Чоршамов.

Шавкат Чоршамов айни дамда нафақадаги фахрий ўқитувчи. У то нафақага чиқкунга қадар ёш авлодни Ватанга муносиб фарзандлар қилиб тарбиялаш, уларга муносиб билим бериш билан шуғулланди. 1973-йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг география-биология факултетини муваффақиятли тугатган Шавкат Чоршамов шу йилиёқ Манғит шаҳридаги 16-сонли мактабда ўз мутахассислиги бўйича илк иш фаолиятини бошлади. Ўз соҳасидан ташқари тарих, археология ва этнографияга қизиқувчи Шавкат Чоршамов мактабда Амударё тумани тарихи, халқ маънавияти ва маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи мўъжазгина музей ташкил этди. Атрофига интилувчан ва қизиқувчан шогирдларини тўплаб, музейни туман тарихига оид турли хил экспонатлар билан бойитди. Ишдан бўш вақтларини музейни жиҳозлаш, йиғилган экспонатларнинг манба ва манзилларини излаш, аниқ тарихий далиллар билан бойитиш ишлари билан машғул бўлди. Унинг бу ишларини кузатган таниш-билишлари бири маъқулласа, яна бировлари: «Фойдаси йўқ ишга бошингни оғритма», - қабилидаги гапларни айтишди.

 

- Ахир ҳамма нарсадан фойда излайверсак, маънавий ҳаётимиз аҳволи не кечади? – Шавкат Чоршамов куюнчаклик билан сўзлайди. – Кунлар, ойлар, йиллар шундоғам тез ўтиб кетаётир. Ҳаётда улгурганимиздан улгурмаган ишларимиз кўп. Қолаверса, мен музейни ўз шахсий фойдамни кўзлаб ташкил этмаганман. Музей халқимиз турмуш тарзининг маънавий қиёфаси. Унда туманимизнинг кечаги ва бугунги куни, келажаги акс этиб туради. Қолаверса, музей - тарихий ҳақиқатлар ойнаси. Бу – биздан кейинги авлодлар учун сув билан ҳаводай зарур.

Шавкат Чоршамов 1992 йилда касб тақозосига кўра 12-сонли мактабга ишга ўтди. 19 йиллик меҳнати эвазига бунёд бўлган музейдан кўнгил узиши қийин бўлди. Қараса, ўзидан кейин музей ишини юритиш ҳақида қайғурувчи ҳеч ким йўқ. Ўйлаб ўтирмай музейни 12-сонли мактаб биносига кўчирди. Мактаб маъмурияти унинг музейи учун хона ажратиб беришди. Ҳамкасблари, умр йўлдоши Зеваржон опа унга яқиндан ёрдам беришди. Бир неча марта Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги кўрик-танловларда иштирок этиб, совринли ўринлар соҳиби бўлди. 2011 йилда эса Шавкат Чоршамов ташкил этган музей «Ўзлигингдан ўргилай Ватан!» Республика кўрик-танловида фахрли 2-ўринни олди ҳамда танловнинг махсус дипломи ва совғаси билан тақдирланди.

Ким учундир бўш вақт – оромгоҳларда дам олиш, мириқиб ухлаш, саёҳат қилиш бўлса, ким учундир китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш ёки ижод қилиш. Шавкат Чоршамовнинг ҳаётида эса умуман бўш вақтнинг ўзи йўқ. 5 нафар фарзанди, 9 нафар неварасини ёнига олиб томорқада деҳқончилик, боғбонлик қилади. Полиз ва сабзавот маҳсулотларининг энг сарҳили Шавкат Чоршамовнинг томорқасида етилади. Мева-чеванинг сероблиги эса оила иқтисоди учун кони фойда. Барча юмушларидан ортган пайтида у музей томон ошиқади. Энг сокин, энг ширин лаҳзалар унинг назарида шу ерда, музейда! Яқин-атрофдаги мактабларнинг ўқувчилари, овул ёшлари, ҳатто кексалари ҳам у ташкил этган музейни томоша қилишдан асло зерикишмайди. Чунки туманимизда ягона бўлган Шавкат Чоршамовнинг ушбу музейини шунчаки томоша қилиш учун эмас, балки бу ердан ниманидир ўрганиш, зарур манбаларга эга бўлиш учун келишади одамлар.

 Музей экспонатлари билан танишарканмиз, дилимиздан кечган бир фикр беихтиёр тилимизга кўчди:

- Музейни Амударё туманининг музейи сифатида шакллантирса бўлмасмикан. Салкам 40 йиллик меҳнатингиз меваси бўлмиш йиққан манба, экспонатларингизни туман музейи учун берармидингиз?

Шавкат Чоршамов худди ҳозир шу иш амалга ошадигандай яшнаб кетди.

- Жон-жон деб берардим! Ахир бу менинг 40 йиллик орзуим-ку!

Кимдир бу ҳаётнинг карвонида сарсон кезиб ўзига яшаш учун осон йўл излаб-излаб чарчайди, умри поёнига етганини сезмай қолади. Кимдир бойлик, мансаб гадоси бўлиб вақтнинг бешафқат ғилдирагида чархпалакдай айланаверади, айланаверади. Ўзидан бирор бир эзгу из  қолдирмаганини сезганда вақт ғилдираги уни умрнинг сўнгги лаҳзалари томон элтиб қўйганини ҳис этади. Бу дам ҳам аянчли, ҳам жуда кеч. Шавкат Чоршамовга ўхшаганлар эса ҳаётининг ҳар бир дамини маъно, мазмун ила бойитиб яшайдилар. Умумнинг манфаати, миллат келажаги учун фидойилик қиладилар. Бундай инсонларнинг изи, ўтган умри ҳикматларга, яхшиликларга тўла бўлади.

 

Шавкат Чоршамов ана шундай инсонлар сирасига киради. Биз унинг 40 йиллик меҳнати эвазига бунёд бўлган музейнинг албатта туман марказига кўчирилиб, Амударё туманининг бутун қиёфасини ўзида жо этган маънавият маскани сифатида қайта шакллантирилишига умид қиламиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, 

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Amunews”мухбирлари.

Суратларда:

1. Шавкат Чоршамов музейга келтирилган янги экспонатни кўздан кечирмоқда. 2. Ш.Чоршамов қишлоқ ёшларини музейга қўйилган қадимий ашёлар билан таништирмоқда.

3. Музейга қўйилган  экспонатларнинг бир қисми.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026