13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:25
Саломатлик 👁 1,041

ҚЎЛИ ЕНГИЛ ЁШ ШИФОКОР

ҚЎЛИ ЕНГИЛ ЁШ ШИФОКОР

Дунёда шундай инсонлар бўладики, улар ўзларининг қилган барча эзгу ишлари билан кишилар калбида бир умрга мухрланиб коладилар. Агар унинг фаолияти инсон саломатлиги билан боғлик бўлса, бундай шахс одамлар юрагидан муносиб жой олади.

Ўз билим ва кучини туманимиз аҳолисининг дардига дармон бўлишдек хайрли ишга бағишлашга аҳд қилган ёш шифокор Ғуломжон Мавлонов фидойилиги, хушмуомалалиги билан эл аро эътибор топаётганлардан.

Ўзи ёш бўлишига қарамасдан қанчадан-қанча беморларнинг дардига дармон бўлиб, уларнинг дуосини олиб, беминнат хизмат қилиб келаётган Ғуломжон Мавлонов 1987 йилнинг 2 майида Хоразм вилояти, Гурлан туманида туғилган. У оилада 3 ўғил ва 2 қиз фарзанднинг тўртинчиси эди. Отаси фарзандлари тарбиясига жуда эътиборли бўлиб, уларнинг илм олиши, ҳунар ўрганишлари учун шароитлар яратиб берди. Болаларига бўш вақтларини мазмунли ташкил этишни ва фойдали меҳнат билан шуғулланишни ўргатди. Ана шундай тарбиявий муҳитда улгайган фарзандларнинг барчаси олий маълумотли инсонлар бўлиб, бугунги кунда халққа хизмат қилишмоқда. Ғуломжон аканинг акаси Музаффар Мавлонов ҳам Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида шифокор бўлиб ишлайди.

Ғуломжон Мавлонов мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, умумий ўрта таълим олгач, 2005 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди ва 2012 йилда мазкур олийгоҳнинг Тиббий педагогика факультетини муваффақиятли тамомлади. Шу йилнинг сентябрь ойидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида анестезиология ва реаниматология йўналиши мутахассислиги буйича икки йиллик клиник ординатурага қабул қилинди ва 2014 йилда клиник ординатурани тамомлаб, шу йилнинг октябрь ойидан Амударё туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ўз иш фаолиятини бошлади. 2014 йилдан ҳозирги кунга қадар у мазкур бўлимда анестезист-реаниматолог шифокор лавозимида ишлаб келмоқда. Иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаса-да, ўтган вақт ичида Ғ.Мавлонов кўплаб инсонларнинг дардига дармон бўлиб, халқ дуосини олишга эришди.

Устозлари Барно Соатова ва Шуҳрат Чоршамовлардан олган тажрибалари ҳамда ўзининг билими натижасида унинг муолажаси туфайли соғайган беморлар ва уларнинг яқинлари Ғуломжон акага раҳматлар айтишиб, дуолар қилишади. Айрим шоиртабиат беморлари Ғуломжон акани оқ кўнгил ва қўли енгил шифокор, деб миннатдорчилик шеърлари ҳам ёзишган.

Ғуломжон аканинг беморлари унинг навбатчилик куни келишини интиқлик билан кутишади. Чунки Ғуломжон ака ҳар бир беморининг муолажасига ўта масъулият билан қарайди. Улар билан шунчаки бемор эмас, ўз яқинидек муомалада бўлади.

Ҳаёт ширин, дунёнинг ноз-нематларини, ҳузур-ҳаловатини татиб яшаш одамзод учун бундан-да ширин. Бахт-у саодатли бўлиб кун кечиришимиз учун бизга биринчи навбатда саломатлик керак. Бошқа инсонларга саломатлик бахш этишдек хайрли ишга қўл урган ёш шифокорга:

– Халқимиз хизматида бўлишдан асло чарчаманг ва келгусида касбингиздан камол топиб, эл-юрт дуосига сазовор бўлинг, – дея тилак билдирамиз.

Ирода Ердошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026