28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:56
Иқтисодиёт 👁 272

БАНКРОТ КОРХОНАНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ ИҚТИСОДИЙ СУД ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНАДИ

БАНКРОТ КОРХОНАНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ ИҚТИСОДИЙ СУД ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНАДИ

Барчамизга маълумки, самарасиз фаолият юритадиган, истиқболсиз корхона ва ташкилотлар давлат ва жамият манфаатларига, шу жумладан, уларнинг кредиторлари манфаатларига сезиларли даражада зарар етказади. Шундай экан, бундай хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ўз вақтида тугатиш ёки соғломлаштириш суд бошқарувчиларининг ишларни пухта ташкил этишларига чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Ушбу жараёнларнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун қонунчиликда тегишли муддатлар белгилаб берилган.

Жумладан, “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 124-моддасига кўра, иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки иқтисодий суднинг ташаббуси билан бу муддат кўпи билан уч ойга узайтирилиши мумкин.

Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади. Қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилади. Шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича мулкдорнинг ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Қонуннинг 128-моддасига биноан қарздор корхонага тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 июндаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 160-сон қарорига асосан “Биржа” ва “Солиқ инфо” газеталари банкротлик тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинадиган расмий нашрлар этиб белгиланган. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни тугатиш бошқарувчиси бошқарувчиликка тайинланган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай расмий нашрда эълон қилиш учун юбориши лозим.

Қонуннинг 127-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисига биноан кредиторлар маълумотлар расмий нашрда эълон чиққан санадан эътиборан камида бир ой ичида тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини қўйишлари мумкин. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақида ҳисобот тақдим этиши шарт.

Қонуннинг 144-моддасига кўра, тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот кўриб чиқилганидан кейин иқтисодий суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради ва тугатиш бошқарувчиси зиммасига мазкур ажримни юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўн кун ичида тақдим этиш мажбуриятини юклайди.

Иқтисодий суднинг ажрими юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши учун асос бўлади. Реестрга тегишли ёзув иқтисодий суднинг мазкур ажрими тақдим этилган пайтдан эътиборан уч кундан кечиктирмай киритилиши лозим.

Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган пайтдан бошлаб, тугатиш бошқарувчисининг ваколатлари тугатилган, тугатишга доир иш юритиш тамомланган, қарздор эса тугатилган деб ҳисобланади.

Қ.Хожамуродов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026