13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:28
Саломатлик 👁 323

ФИДОЙИ ШИФОКОР

ФИДОЙИ ШИФОКОР

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятга иймондан кейин саломатликдан кўра яхширок неъмат берилмаган» деган эканлар. Ана шундай бебаҳо бойлик эл – соғлиғини сақлаш йўлида курашувчи касб эгалари, шубҳасиз тиббиёт ходимларидир.
Тўлқинлик, эл орасида Ўринбой дўхтир номи билан танилган, бир умр фельдишер бўлиб ишлаган Ўринбой Хидирбоевнинг 6 нафар фарзанднинг 4 нафари шифокор бўлиб етишиб, ана шундай машаққатли касбда меҳнат қилишаяпти.
Қипчоқ овулидаги 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Рустам Хидирбоев  унинг шифокор ўғилларидан бири. Бу касбга меҳр унга отамерос. Болалигидан у бемор одамларнинг дардига малҳам бўлиб, соғайиб оёққа туриб кетишига ёрдам беришни истарди.
Асли мутахассислиги болалар шифокори бўлган бу йигит ўз касбий фаолиятини 1988 йилда бошлади. Манғитдаги фтизиатрия лабораториясида, Болалар поликлиникасида ишлади, участка педиатри бўлди. 1991 йилдан 2017 йилгача Қипчоқ қишлоқ врачлик амбулаториясида, 2017 йилдан бери эса 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида мудир вазифасини масъулият билан адо этиб келмоқда.
Ушбу тиббиёт муассасаси бугунги кунда Қипчоқ шаҳарча, Қипчоқ, Тўлқин, Чойкўл, Бештом, Уйшин, Дарё бўйи каби овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Шунинг ўзиёқ муассаса раҳбари зиммасидаги вазифа нечоғлик залворли эканлигини англатади.
Қишлоқ оилавий поликлиникасининг 18 нафар шифокорлари ва ўрта тиббиёт ходимлари талабчан ва касбига фидойи Рустам Хидирбоев бошчилигида бутун дунё халқлари бошига оғир синовларни солган коронавирус пандемияси даврида ҳам  аҳоли соғлиғини мунтазам назорат қилиб, уларга касалликка қарши кураш, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, тиббий маданиятни юксалтириш борасида тарғибот олиб бориш билан бирга, касалликка чалинганларни самарали даволаш йўлида вақт билан ҳисоблашмай меҳнат қилдилар. Шу боисдан айни кунда ҳудудда аҳвол барқарорлашмоқда.
Қайсики жамоада ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилса, меҳнатлари баҳоланса, ижтимоий адолат тамойилларига риоя этилса, албатта, шу ерда ютуқлар кўп бўлади. Тиббиёт масканида ҳудуд аҳолисига болалар шифокори, жарроҳ, аёллар шифокори, стоматолог, терапевт ва ультратовуш текшируви мутахассислари хизмат кўрсатади. Йилига бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкиллаштирилиб, аниқланган беморларнинг саломатлиги тикланишида ёрдам кўрсатилади. Ушбу муассасада йўлга қўйилган тиббий хизматлардан аҳоли жуда мамнун.
Қипчоқ овулидаги 1-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникасига соғлиғида муаммолар билан мурожаат қилувчи аҳолига касбига фидойи шифокор Рустам Хидирбоев бошчилигидаги тиббиёт ходимлари томонидан намунали тиббий хизмат кўрсатилаяпти. Касаллиги станционар шароитда даволанувчи беморлар учун 8 ўринли кундузги даволаш бўлими ҳам ташкил этилган. Дардларига шифо топиб, миннатдор бўлиб келаётганлар эса кўпчиликни ташкил этади.
Рустам Хидирбоев аҳил ва бахтли оила соҳиби ҳам. Унинг аёли Эркиной Муродбоева овулдаги мактабда ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бериб, пенсияга чиқди. Ўғли Исломбек Ўринбоев бўлғуси шифокор, тиббиёт олийгоҳи 2-босқич талабаси.
Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг байрами сифатида нишонланади. Эл соғлиғини сақлашдек шарафли касбда сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган Рустам Хидирбоев каби фидойи шифокорларга касб байрамлари қутлуғ бўлсин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026