28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:28
Саломатлик 👁 267

ШИФОКОРЛИК – ФИДОЙИЛИК

ШИФОКОРЛИК – ФИДОЙИЛИК

Ҳар бир инсон ўз орзу-умидларига кўра интилишдан тўхтамаса, дуч келган қийинчиликлар, ҳаёт зарбаларидан чекинмаса, касб-кор, мутахассислик  эгаллаб, эзгу ниятлар билан элига хизмат қилса, мавқеи юксалиб, ҳурмат-эҳтиромга бурканади.

Туман Тиббиёт бирлашмаси кўптармоқли марказий поликлиникаси пульмонолог шифокори Феруза Жумамуродова ўз хизматлари  билан элда эъзоз топганларнинг бири.

У қурувчи-муҳандис  Болтабой Жумамуродов ва умр бўйи муаллимлик қилган Клара Ҳамроевалар хонадонида вояга етган етти нафар фарзанднинг бири. Унинг туғишганларидан фарқли шифокорлик касбини танлашига онасининг онаси – момоси Пошша Самандарова сабабчи бўлган. Феруза мактабнинг юқори синфларида ўқиб юрган кезларида момоси астма касаллигидан кўп азият чеккан, кунда-кунора бориб, ғамхўрлик қиладиган қиз момосининг дард билан олишиб ётган вақтларида “ўзим дўхтир бўлиб сизни даволайман, кўрмагандай бўлиб кетасиз”, дея тасалли берарди. Бироқ бундай бахт унга насиб этмади...

Шу-шу унинг кўнглида беморларга малҳам бўлишдек ният ўрнашиб қолди. 1996 йил Тошкент Тиббиёт олийгоҳини битириб келиб, Нукусда Республика касалхонасида интернатура ўтади. 1997 йилнинг июлидан бери туман Тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида ишламоқда.

Феруза Жумамуродованинг қабулига келган беморларда аввало унинг илиқ муносабатидан, масъулият билан текширувларидан кўнглида шифокор ўзини даволай олишига ишонч уйғонади.

– Шифокор бемордан касаллиги келиб чиқишини эринмай сўраб-суриштириб, асл сабабларини аниқлаб, текширувлари давомида ишонч ҳосил қилиб, кейин даво муолажалари буюради. Кейин буюрилган дори-дармон ҳақида ҳам маълумот бериб, уларни қабул қилса, тузалиб кетишига ишонтира олиши муҳим, – дейди у ўз фаолияти ҳақида.

Тажрибали шифокор қабулига ҳар куни 30-40 нафар беморлар ташриф буюришади. Уларнинг айримлари ҳолатига кўра, стационар даволанишга йўналтирилса, айримлари амбулатор шароитда, шифокор назорати остида муолажалар олади.

Шифокорлик – фидойилик дейишади. Аслида ҳам шундай эканлигини халқимиз ўтган йили, коронавирус пандемияси даврида жуда яққол ҳис қилишди.

Феруза Жумамуродова ҳам касбдошлари қатори беморлар билан илк мулоқот қилиб, соғайишлари йўлида вақт билан ҳисоблашмай меҳнат қилганларнинг бири.

– Раҳбариятимиз бунинг учун барча шароитларни яратиб қўйди. Неча ой касаллик билан курашиб, бугунгидай тинч кунларга эришдик, – дейди у шукроналик билан.

Коронавирус пандемияси ҳали кўплаб мамлакатларни жиддий қийинчиликларга солаётган бир даврда юртимизда ушбу касалликка қарши оқилона кураш олиб борилганлиги ва шифокорларимизнинг фидойи меҳнатлари туфайли касаллик барвақт жиловланганлигини халқимиз асло унутмайди.

Бу йўлда эркаклар билан баравар меҳнат қилган Феруза сингари тиббиёт соҳасида ишлаётган аёл-қизларга қанчалар миннатдорчилик билдирсак ҳам кам. Илоҳим, қўлларингиз дард кўрмагай, деб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026