ШИФОКОРЛАР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТГАН МАРҲУМ ҲАМКАСБЛАРИ ОИЛАСИДАН ХАБАР ОЛИШДИ
Бутун дунё бўйлаб тарқалаган коронавирус инфекцияси пандемия тусини олиб, ўтган йили март ойидан юртимизга ҳам кириб келди. Тиббиёт ходимлари ушбу офат билан курашишда матонат билан меҳнат қилмоқдалар. Бунинг натижасида касалликга қарши курашиш, уни даволаш ва олдини олишда бир қатор ютуқларга эришилмоқда. Афсуски, бу ютуқларга эришиш йўлида йўқотишлар ҳам бўлди.
Туман Тиббиёт бирлашмасининг тажрибали шифокорларидан бир қанчаси беморлар билан мулоқот чоғида ушбу инфекцияни юқтириб олганлиги туфайли касалликка чалиниб, вафот этди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тиббиёт бирлашма маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан коронавирусдан вафот этган ҳамкасбларни хотирлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. Марказий шифохона маъмурияти ва касаба ушма аъзоларидан тузилган ишчи гуруҳ акушер-гинеколог шифокор Б.Эшмурадов, тез тиббий ёрдам шифокори И.Жумамурадов, реанимация бўлими кичик тиббий ходими Г.Юнусовалар хонадонида бўлиб, уларнинг оиласи ва яқинлари ҳолидан хабар олишди.
Марҳум ҳамкасблар хотираси ёдга олиниб, уларнинг руҳига Қуръон тиловат қилинди. Ҳар бир хонадонга байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ж.Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶