13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Сиёсат 👁 302

ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абатбай Данияров сайловчилар билан учрашди

ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абатбай Данияров сайловчилар билан учрашди

Мамлакатимизда жорий йил 24 октябрь санасида ўтказиладиган муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кенг кўламли тайёргарлик кўрилмоқда. Сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва янада демократлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қонунчилигимизни сайлов ҳуқуқига оид халқаро стандартларга уйғунлаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида бу галги сайловлар юксак савияда ўтиши кутилмоқда.

Айни кунларда тобора яқинлашаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган. Сайловчи сифатида мазкур жараёнларни кузатар эканмиз, номзодларнинг сайловчилар билан фаол тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил қилаётганига гувоҳ бўламиз. Тарғибот-ташвиқот тадбирларининг мазмун-моҳияти жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиши, номзодлар сайловолди дастурларининг мазмун жиҳатдан бойлиги ҳамда улар сайловчиларнинг фаол иштироки билан ўтказилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

16 октябрь куни Амударё тумани Қиличбой овулида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абатбай Данияров иштирокида сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Тарғибот-ташвиқот тадбирида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Шарап Утемисов, туман кенгаши масъуллари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, сайловчилар, фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир мобайнида ишончли вакил Абатбай Данияров энг асосий эътиборини номзоднинг сайловолди дастури маъно-мазмунини сайловчиларга янгича ёндашув асосида етказишга қаратди.

Ишонли вакил таъкидлашича, президентликка номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатни янги тараққиёт босқичига олиб чиқувчи қатор йўналишлар бўйича аниқ стратегик мақсадлар ҳамда устувор вазифалар белгиланган. Хусусан, дастурда узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, соғлиқни сақлаш тизимида юксак натижадорликка эришиш, аҳоли ўртасида касалликларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиш ва ўртача умр кўриш даражасини ошириш энг муҳим вазифалар сифатида белгиланганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, номзоднинг сайловолди дастурида ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш энг устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланиб, туман ва шаҳарлар кесимида 14 та беш йиллик ҳудудий дастурларни амалга ошириш чоралари кўрилиши, бунда ҳар бир туман ва шаҳарнинг муаммо ва имкониятлари ўрганилиб, “ўсиш нуқталари” белгилаб олиниши, шунингдек, мамлакат тараққиётининг янги босқичида ихчам, профессионал, халқимиз талабларига жавоб берадиган, адолатли, юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини шакллантириш борасида ҳам устувор вазифалар белгилангани хусусида маълумотлар келтирилди.

Тадбирда меҳнат фахрийси Амина Юсупова ҳамда туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекмон Аллабергановлар Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.  Сайловчилар шончли вакил Абатбай Данияровга номзоднинг сайловолди дастури юзасидан қатор саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда тегишли жавобларни олдилар.

Мадамин Казаков, ЎзЛиДеП Амударё туман кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026