КИЧИК СПОРТЧИ СУҲРОББЕК СТОЛ ТЕННИС МУСОБАҚАСИДА ФАХРЛИ ЎРИН ҒОЛИБИ БЎЛДИ
Стол тенниси оммавий спорт турларидан бири бўлиб, катталар ва ёшларнинг севмили машғулотларидан бири ҳисобланади. Ушбу спорт тури инсон соғлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиш билан бирга чаққонлик, кўз билан ўлчаш, тезкор ўйлаш хислатларини ҳам ривожлантиради.
Шу йили 15 февраль куни Беруний туманидаги Спорт мактабида спортнинг стол теннис туридан «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»га бағишлаб, 2005-2014 йиллар оралиғида туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида очиқ биринчилик мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада туманимиздан кичик ёшли спортчи, 36-сонли мактабнинг аълочи ва намунали ўқувчиси Суҳроббек Ибодуллаев ҳам иштирок этди. Стол теннис спорти билан кичиклигидан шуғулланиб келаётган Суҳроббек туман Спорт мактабида устози тренер Ҳамида Ражабова, Фозилбек Эшчоновлардан ўрганган маҳоратини синовдан ўтказди.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган беллашувда тенгдошлари билан куч синашган кичик спортчи машғулотларда чиниққанини кўрсатиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритишга эришди.
Биз мактабимиздан етишиб чиқаётган ана шундай иқтидорли ёшларимиз билан фахрланамиз.
О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶