12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:57
Адабиёт 👁 335

МАЪНАВИЯТ ТАРҚАТУВЧИ КУТУБХОНАЧИ

МАЪНАВИЯТ ТАРҚАТУВЧИ КУТУБХОНАЧИ

Амударё туманининг Назархон овулидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг кутубхоначиси Тозахон Қидирниязовани барча юртдошлари маънавият – зиё тарқатувчи инсон сифатида жуда яхши билишади. У 5 йилдан буён ушбу мактабнинг кутубхона мудираси сифатида  фаолият кўрсатиб келмоқда. Тозахон раҳбарлик қилаётган кутубхона бугунги кунда нафақат мактаб ўқувчиларининг балки, бутун қишлоқ аҳлининг севимли, мароқли мутолаа қиладиган масканига айланди. Ҳозирги кунда кутубхонада 800 дан зиёд турли жанрлардаги адабиётлар сақланмоқда. Кутубхонанинг бугунги кунда 400 нафардан зиёд аъзоси бор.

Кутубхона фақат китоб ўқиш учун эмас, мактабда, овулда ўтказиладиган байрамлар, муҳим саналар муносабати билан ўтказиладиган маънавий-маданий тадбирларда ҳам хизмат қилиб келмоқда.

Мактаб ўқувчилари орасидан сўнгги йилларда жуда кўп иқтидорли, ижодкор ўқувчилар етишиб чиқмоқда. Ушбу мактаб ўқувчиси, “Ҳақ нийетлер” китобининг муаллифи Муҳаббат Ўринбосарова бугунги кунда Нукус шаҳридаги Иброим Юсупов номли адабиёт мактабида ўқишини давом эттирмоқда. Мактабнинг еттинчи синф ўқувчиси,  республика миқёсида ўтказилган “Ижодкор болалар” танловининг совриндори Навбаҳор Сарсенбоеванинг илк китоби нашрдан чиқиш арафасида.

Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган “Фидоий китобхонлар” онлайн танловида овулда фермерлик фаолияти билан шуғулланаётган Ниятбой Отамуродовнинг келини Лиза Бойниязова фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Мактаб ўқувчиларининг, овул фуқароларининг маданият, адабиёт, китобхонлик соҳаларида эришаётган ютуқларида биз сўз юритаётган кутубхонанинг роли катта бўлмоқда.

Кутубхонада Тозахон Қидирниёзованинг ташаббуси билан жуда кўп адабий кечалар, мушоиралар, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, таниқли ижодкорлар билан мулоқотлар ўтказиб турилади. Бу эзгу амалларнинг барчаси ижодкор ва китобсеварлар ҳаётида катта ютуқларга асос бўлмоқда.

Сўзимиз бошида Тозахон Қидирниёзовани бежизга “Маънавият тарқатувчи инсон” деб айтиб ўтмадик. Чунки у китобхонлик борасида бошқаларга ўрнак бўларли даражада катта ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Тозахон ўтган йили Республикада ўтказилган китобхонлик фестивалида совриндор бўлиб қайтди. Бу йил март ойида ўтказилган китобхонлик фестивали Тозахон учун жуда омадли келди. У Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган китобхонлик фестивалида ғолиб деб топилди ҳамда биринчи даражали диплом ва фестивалнинг махсус кубоги билан тақдирланди.

Мазкур фестивалда ҳар бир иштирокчининг иш фаолияти, китобхонларни жалб эта олиш қобилияти, иш фаолиятидаги ютуқлари ҳакамлар томонидан синчиклаб ўрганилиб Тозахон Қидирниёзова энг юқори ўринга муносиб деб топилди.

Ҳикоямиз қаҳрамони нафақат маънавият тарқатувчи, балки бошқалар ҳавас қилса арзигулик уй бекаси ҳамдир. У турмуш ўртоғи Хидирбой билан биргаликда 3 нафар қиз ва 1 нафар ўғил фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқда. Тўнғич қизи Нилуфар ҳозирги кунда театр ва санъат институти Нукус филиалининг 3-босқич талабаси. Демак бу оилада яна бир ҳақиқий маданият соҳаси ходими етишиб чиқмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонликка, маданий-маънавий турмушимизни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Элимизда Тозахон Қидирниёзовадек ўз касбининг фидойилари бор экан маънавият-маданият соҳасида янада улкан ютуқларни қўлга киритаверишимизга асло шубҳа йўқ.

Ўрозали Рейимов, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026