28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:19
Жамият 👁 217

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Қиличбой замини Амударё туманининг меҳнаткаш, миришкор деҳқон-у оқил фарзандлари билан таниқли гўшаси. Бугунги кунда мамлакатимизда барча жабҳалардаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, ўзгаришлар ушбу ҳудуд аҳолиси ҳаётида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Инсон қадрини юксалтириш, унинг турмуш сифатини ошириш орқали ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қиличбой овули ҳудуди 1464 гектарни ташкил этади. Таркибидаги 82та кўчадаги 8та кўпқаватли уйларда, 1089та якка тартибдаги ҳовлиларда 1549та оила истиқомат қилади. Улардаги ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус татар, қирғиз ва бошқа миллатга мансуб 5689 нафар аҳоли ҳамжиҳатликда, бири бирининг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда қуда-анда, қариндош бўлиб яшаб келишаяпти.

Жами аҳолининг 270 нафари турли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилади, 42 нафари тадбиркорлик, 2 нафари савдо-сотиқ билан, 37 нафари чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик билан, 73 нафари тадбиркорликнинг бошқа турлари билан шуғулланишади. Шунингдек, овул аҳолисининг 12 нафари ўзини ўзи банд қилган, 247 нафари мавсумий ишларда ишлайди. Интилувчан, илмга чанқоқ 110 нафар ёшлар юртимиздаги турли олийгоҳларда таълим олишади.

Овул аҳолиси мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларда, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишиб, келгуси ҳаёти янада ёрқин ва фаровон бўлишига интилмоқдалар.

Яқинда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг “Обод маҳаллам” номли давлат гранти лойиҳаси иш режасига мувофиқ лойиҳа ҳамкорлари – Экологик партия туман Кенгаши ва Амударё телевидениеси таҳририяти ҳамкорлигида мазкур овулда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш, ҳудудда ободлик ва фаровонликни таъминлаш, фуқаролар йиғини томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Шуни эътироф этиш керакки, ободлик, фаровонликка интилиш аввало овул аҳолисининг устувор мақсадига айланган. Кўчалар бўйлари ободонлаштирилиб, кўкламзорлаштирилган, турли дарахтлар, гуллар атрофга файз бериб турибди.

“Ободлик кўнгилдан бошланади” деганларидай, ҳар бир хонадон атрофидаги яшиллик, томорқадан унумли фойдаланиш, қўшимча даромад топиш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси кўрган кўзни қувонтиради.

Овулдаги Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қиличбойлик жангчилар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик ёш авлодга оталар жасоратидан сабоқ беради.

Бахтиёр Маткаримов бунёд этган боғ, сунъий қопламали кичик футбол майдончаси, фитнес клуб чекка ҳудудларда ҳам тадбиркорлик фаолияти кенг ривожланаётганини кўрсатиб турибди.

Баҳром Қодиров, Қўчқор Қўшимматов хонадонларидаги ободлик, яшиллик, Қиличбой маданият маркази атрофидаги хушманзара гулзорлар, 22-сонли, 27-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, 7-сонли оилавий поликлиника 15-сонли мактаб фасадлари ободлиги, яшиллиги давлатимизнинг яшил ҳудудларни кўпайтиришга оид сиёсатининг ижросини кўз-кўз қилиб тургандай.

Яшил дарахтлар – тириклигимиз манбаи. Шундай экан, чор-атрофни кўкаламзорлаштириш ҳудудимизда экологик ҳолатни яхшилашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилишини унутмаслигимиз даркор.

Ички кўчаларни таъмирлаш, тош-шағал ётқизиш, қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш шароитлари яратиш борасида туманимизда олиб борилаётган ишлар туфайли овулнинг Чиғатой, Авесто, Баҳоуддин Нақшбанд, Барака, Тоза ёп кўчаларига тош ётқизилмоқда.

Халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган, маънавий бойлигимизга айланган шундай ҳунарлари борки, улар бугунги кунда ҳам юксак қадрланиб, давом эттириб келинаяпти. Қуроқ ва кашта тикиш ҳунарлари шулар жумласидандир. Қиличбойлик онахонларнинг бу ҳунарларни асраб-авайлаб давом эттириб келаётганликлари, ёшларга ўргатиб, ёш қизларнинг ҳунарли бўлишига ғамхўрлик қилаётганлари таҳсинга сазовор.

Лойиҳа ижодкорлари шу куни овулнинг обрў-эътиборли аёлларидан бири Санамжон Нажмиддинова хонадонида бўлишиб, чеварлик билан кўрпа тикаётган бир гуруҳ аёллар меҳнатини ҳам кузатишди.

Бир умр аҳолининг тинч-тотув, осойишта яшашларини таъминлаш йўлида овул фуқаролар йиғинида самарали меҳнат қилиб келаётган Амина опа Юсупова бошчилигида Гавҳар Қиличева, Муқаддас Оллаберганова, Турғуной Отақўзиева, Гулшаҳар Ўрозматова, Жумагул Тилавовалар кўрпа тикиш жараёнида лапарлар, ўланлар айтишиб, халқ оғзаки ижодидан яхши хабардор эканликларини ҳам намойиш этдилар. Биргаликда жўровоз бўлиб лапар айтаётган онахонларнинг юзларидаги жўшқинликда эртаги кунга юксак ишонч акс этади.

“Обод маҳаллам” лойиҳаси доирасида овулда келгусида “Яшил макон” умуммиллий дастурига мувофиқ 10 сотих ерда “Маҳалла боғи” бунёд этиш кўзда тутилган. Бу Қиличбой овули кўркига кўрк бўлиб қўшилади, албатта.

Шу куни лойиҳа ижрочилари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини аҳолига кенг тарғиб этишди, аҳолини, айниқса ёшларнинг табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга даъват қилдилар, уларнинг экологияга оид билимлари оширилди, овул фуқаролар йиғини масъулларининг ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини намунали ташкил этиш юзасидан масъулияти янада ошди.

Лойиҳа доирасида туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Ойгул РАЖАБОВА

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026